Оила ва хотин қизлар қўмитаси ташаббуси билан жорий йилнинг апрель-май ойларида "Нафосат" кўрик-танлови ўтказилади.
Танлов негизида жорий йилнинг 8—14-апрель кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, маҳаллалар, вазирлик ва идоралар, ўқув муассасалари, корхона-ташкилотларда "Хон атлас" ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.
Aҳоли ва айниқса, ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини юксалтириш, миллийликни асраш, ўзбекона кийиниш маданиятини, миллий анъаналаримизни кенг тарғиб қилиш орқали қадимий ва барҳаёт урф-одат ва қадриятларимизга хос бетакрор кийиниш услубларини намойиш қилиш ушбу ҳафталикнинг асосий мақсадидир.
Ҳафталик доирасида турли флешмоблар, миллий либослар намойиши ва челленжлар ўтказилаяпти.
Дарҳақиқат, бир пайтлар оналаримиз, бувиларимиз ишга, меҳмонга, тўй-тадбирларга кийган бетакрор атлас матосидан тикилган либосларни замона зайлими ёки "ювганда айниб кетади" баҳонасидами, хуллас, бесабаб бир чеккага суриб қўйилди. Сандиқларда қолиб кетган атласлар, десак, кўплаб хонадонлардан ҳатто сандиқларнинг ўзи ҳам аллақачон “бадарға” бўлиб кетган... Ҳатто келинлар ҳам киймай қўйган атласни баъзан ойнаижаҳон орқали раққоса қизлар ёки мақом куйлаётган аёл-қиз хонандалар эгнида учратиш даражасига етиб келганимиз жуда афсусланарли ҳолатдир.
"Хонатлас" ҳафталиги доирасидаги тадбирларда миллий матоларимизнинг сардори бўлган атласнинг дунёда тенги йўқ, бетакрор, сержило, камалакранг эканини, ҳар қайси опа-синглимизни бир зумда гўзал маликага айлантириб қўйишини яна бир карра англаяпмиз.
Маълумотларга кўра, атласнинг табиий ипакдан тўқилган энг аъло нави саккиз тепкили хонатлас деб аталади. Хонатласнинг барча сири унинг тузилиши ва тўқилиш усулидадир.
Мутахассисларга кўра, тўрт тепкили атлас тўрт тепкили дастгоҳда, саккиз тепкили атлас саккиз тепкили дастгоҳда тўқилади. Товусдек товланувчи бу матони тўқиш Марғилонда жуда қадимдан ривожланган, бошқа жойларга шу ердан тарқалган.
Табиий ипакдан тайёрланган, бугунги тил билан айтганда экологик жиҳатдан хавфсиз, кийганда тана яйрайдиган атласнинг "Номозшомгул", "Чақирим", "Қора атлас", "Яҳудий нусха","Барги карам", "Шахмат", "Қора кўзим", "Сариқ атлас" ва бошқа кўплаб турлари бор.
Жаҳон мода намойишларида, Халқаро ярмарка ва кўрикларда ўзбек атласидан тайёрланган либослар ўзгача қизиқиш уйғотиши билан бирга совринди ўринларга ҳам кўп бора муносиб кўрилган.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси асосида яхши ниятлар билан бошланган "Хонатлас" ҳафталиги баҳонасида атласдек ўхшаши йўқ матоларимизга опа-сингилларнинг меҳри янада ортса ажаб эмас.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.