Франция ва Буюк Британия Туркия ва АҚШ иштирокида Украина учун хавфсизлик кафолатларини ишлаб чиқиш бўйича "хоҳловчилар коалицияси" таркибида ишчи гуруҳ тузади.
"Биз эртага Франция ва Буюк Британия бошчилигида, денгиз соҳасида муҳим роль ўйнаган Туркиянинг яқиндан иштирокида ва биринчи марта АҚШ иштирокида иш бошлайдиган ишчи гуруҳ тузишга қарор қилдик" - деди Франция раҳбари, нутқи Елисей саройининг Facebook’даги саҳифасида намойиш этилди.
Макрон "ҳар қандай тажовузни тўхтатиш учун зарур бўлган Украина армиясининг ҳажми чекланмаслиги керак" деган фикрни билдирди. "Бундан ташқари, иккинчи қаторда Украина армиясини кучайтирадиган захира кучлар бўлиши керак", деди у.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров аввалроқ Россия Украинада НАТО қўшинларини жойлаштиришга ҳеч қандай шароитда рухсат бермаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, альянс қўшинларининг Украина ҳудудида бўлиши Россия учун хавф туғдиради.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.