Bloomberg нашри хабарига кўра, бир ёки бир неча гуруҳ хакерлар Шанхай полициясининг маълумотлар базасига бузиб киришган ва Хитойдаги миллиардга яқин кишининг маълумотларини кўчириб олган. Бу мамлакат тарихидаги энг йирик маълумотлар ўғирланиши ҳисобланади.
Хакерлик ҳақидаги хабар ўтган ҳафта даркнетдаги онлайн форумлардан бирида эълон қилинган. 4 июль куни Binance криптовалюта биржасининг бош директори Чжао Чангпенг Twitter'да воқеа ҳақида тўлиқроқ маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, компания Осиё мамлакатининг миллиардга яқин фуқароси ҳақидаги маълумотларнинг сизиб чиқишини қайд этган. Хакерлар исмлар, манзиллар, туғилган жойлар, телефон рақамлари, паспорт рақамлари, шунингдек, жиноий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотларни олишга муваффақ бўлишган. Хакерлар ихтиёрида 23 ТБ ҳажмли маълумотлар базаси мавжуд. Маълумотларни қайтариш учун ўғрилар 10 биткоин сўрамоқда, бу бугунги курс бўйича тахминан 200 000 минг долларни ташкил этади. Шанхай расмийлари ҳозирча хакерлик ҳолатига изоҳ бермаган.
Хакерлар Шанхай полицияси серверларига қандай қилиб киришгани номаълум. АҚШ ва бошқа давлатлар бир неча бор Хитойни кибержиноятчиларнинг дунёдаги энг йирик манбаларидан бири деб атаган. Мутахассисларга кўра, хакерлар қимматли маълумотлар ёки интеллектуал мулкларга ҳужум қилиш учун маҳаллий идоралар номидан тизимларга кириб боришади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.