Хитой Афғонистон билан тўғридан-тўғри темир йўл алоқасини йўлга қўйиб, Қозоғистон ва Ўзбекистон орқали янги йўналиш бўйича илк юк поездини жўнатди. Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар берди.
ZTE алоқа ускуналари ортилган 55 контейнер ортилган поезд Чонгсин шаҳридаги Туаньцзецунь станциясидан жўнаб кетди ва Шинжондаги Хорғос порти орқали Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрига йўл олади. Бутун саёҳат 12-15 кун давом этади.
Янги маршрут автотранспортга нисбатан ташиш вақтини 3-5 кунга қисқартиради , логистика харажатлари эса 15-20 фоизга қисқаради, деди ZTE вакили Лиу Жианфенг.
« Бу юк ташиш ва етказиб бериш хавфсизлиги ва самарадорлигини кучайтиради », деди ZTE вакили.
Хитой расмийларининг айтишича , йўналиш очилиши Хитой, Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлайди.
«Синхуа» агентлигининг таъкидлашича , бугунги кунга қадар Чонгсиндан ва ортга 18 мингдан ортиқ юк поездлари жўнатилган бўлиб , улар Хитой-Европа халқаро темир йўл йўналишлари бўйлаб Марказий Осиё давлатлари ҳудуди орқали ҳаракатланади.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.