Хитой Ҳиндистонни Россия нефтини денгиз орқали импорт қилувчи сифатида биринчи ўриндан сиқиб чиқарди

Хитой Ҳиндистонни Россия нефтини денгиз орқали импорт қилувчи сифатида биринчи ўриндан сиқиб чиқарди

Хитой 2024 йил март ойида Ҳиндистонни Россия нефтини денгиз орқали импорт қилувчи сифатида биринчи ўриндан сиқиб чиқарди. Хитой кунига танкер орқали 1,8 миллион баррель, Ҳиндистон эса кунига 1,3 миллион баррель нефть импорт қилди, деб хабар беради Business Standard.

Шу билан бирга, февраль ойига нисбатан Ҳиндистон импорти ошди ва Россия Ироқ ва Саудия Арабистонини ортда қолдириб, мамлакатнинг энг йирик нефть етказиб берувчиси бўлиб қолмоқда.

Ғарб давлатлари Украинадаги уруш туфайли қаттиқ чекловлар киритганидан кейин ҳам Хитой ва Ҳиндистон иккинчи йил давомида Россия энергетикасининг асосий бозори бўлиб қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!