Хитойнинг автомобиль ишлаб чиқарувчи GAC компанияси Хитойдан импорт қилинадиган товарларга Европа Иттифоқи тарифларини четлаб ўтиш учун Европада электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.
Reuters агентлиги компаниянинг халқаро бизнес бўйича бош менежери Вэй Хэганга таяниб ёзишича, GAC Европа бозорида ҳали машина сотмайди, бироқ Париж автосалонида европалик харидорлар учун мослаштирилган электр йўлтанламасни тақдим этишни режалаштирмоқда. Концерн Европани Брюсселнинг Хитой электромобилларига юқори тарифлар жорий этиш қарорига қарамай, “нисбатан очиқлигича қолаётган” асосий ҳудудлардан бири сифатида кўради.
"Ишлаб чиқаришни Европада маҳаллийлаштириш бу муаммони ҳал қилиш йўлларидан бири бўлиши мумкин", дейди Вэй Хэган мавжуд вазият ҳақида ва компания "бу имкониятни жуда фаол ўрганаётганини" таъкидлайди.
GAC қўшимча қилдики, бундай муҳокамалар "дастлабки босқичда". Шунингдек, компания Европада ўз заводини қуриш ёки мавжуд заводни сотиб олиш борасида ҳали қарор қабул қилгани йўқ.
Reuters агентлигининг хабар беришича, концерни Парижда тақдим этадиган Aion V деб номланади, унинг масофаси 520 км ва кутилаётган нархи компания режасига кўра, электромобиль Европа бозорида 2025 йил ўрталаридапайдо бўлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.