Хитой 40 дан ортиқ давлат фуқаролари учун бир томонлама визасиз режимни 2026 йил 31 декабргача узайтирди, деб хабар беради Xinhua.
Илгари, рўйхатдаги айрим давлатлар учун визасиз режим 2025 йил охирида тугаши керак эди. Бундан ташқари, Швеция Хитойга визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар рўйхатига қўшилди. Ушбу мамлакат аҳолиси 2025 йил 10 ноябрдан 2026 йил 31 декабргача ХХРга визасиз киришлари мумкин.
Визасиз режим Франция, Германия, Италия, Нидерландия, Испания, Швейцария, Ирландия ва Венгрия каби бир қатор мамлакатларнинг оддий паспорт эгаларига нисбатан қўлланилади. У Хитойга туризм, иш сафарлари, қариндошлар ва дўстларни зиёрат қилиш, алмашинув дастурларида иштирок этиш ёки транзит учун киришда виза талабларидан озод қилишни назарда тутади.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.
2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.
Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.