Хитойнинг Xiaomi компанияси Mi Mix Alpha консептуал смартфонини намойиш этди, дея хабар бермоқда Meduza.
Унинг энг асосий ўзига хослиги — корпусни тўлиқ қамраб олган экранидир. Дисплейнинг майдони қурилма ҳажмининг 180 фоизини ташкил этади.
Smartфоннинг орқа панелида турли ахборот, масалан, об-ҳаво маълумоти ёки навигатор акс этиб туради.
Ён панелда батарея қуввати ва тармоқ сигнали индикаторлари, шунингдек, овозни баланд-паст қилиш сенсор тугмалари жойлашган.
Орқа панелда Samsung’нинг Xiaomi билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган 108 мегапикселли камераси жойлашган. Қурилма, шунингдек, 20 мегапикселли ултракенг бурчакли объектив ва 12 мегапикселли телеобъективга ҳам эга. Телефоннинг олд камераси йўқ.
Смарфон 5G тармоқда ишлай олади, оператив хотираси 12 гигабайтга, ички хотираси эса 512 гигабайтга тенг. Батареясининг қуввати 4050 миллиампер-соатга тенг.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.