Хави "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида нима деди?

Хави "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида нима деди?

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди. Жамоа жиддий босим остида қолди ва якунда мағлуб бўлди. Бироқ, Хави клуб тўғри йўлда эканлигига ишонмоқда.

“Мен хафаман. Ўйиннинг дастлабки йигирма дақиқаси биз учун мураккаб кечди. Бошимизда сўнгги натижалар банд қилиб қўйганди. Бироқ, биз босимга дош бера олдик, анча яхши ўйнай бошладик. Жанг якунида биз ўйин тизгинини қўлга олдик. Менимча, биз ҳозир тўғри йўлдамиз. Aсосий футболчилар сафга қайтишди. Биз мағлубиятга учрадик, турнирдан четлатилдик, аммо комплексларимизни енгишга муваффақ бўлдик”, - деди Хави.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!