Хави "Реал" билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Хави "Реал" билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес уч ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис "Атлетико" билан Ла Лиганинг сўнгги учрашувида (3:0) қизил карточка олганди. Хавининг ўзи имо-ишоралари учун четлатилганини айтди.

Манбага кўра, агар Хави дисквалификация қилинса, "Барселона" бу қарор устидан шикоят қилмайди, чунки клуб буни вақтни беҳуда сарфлаш деб ҳисобламоқда.

29-турдан кейин “Барселона” 64 очко билан Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!