Хави: "Неймар режаларимиздан ўрин олмаган"

Хави: "Неймар режаларимиздан ўрин олмаган"

«Барселона» бош мураббийи Хави Неймарнинг «Барселона»га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Каталония клуби устозининг сўзларига кўра, Неймарнинг жамоага қайтарилиши клуб режаларидан ўрин олмаган.

«Бундай хабарлар ҳайрон қолдирди. Неймар режаларимиздан ўрин олмаган. Ней ажойиб йигит, яхши дўст, аммо ҳозирда клубнинг режалари бошқача», - дейди Хави.

Аввалроқ, «ПСЖ» Неймарни трансферга қўйгани, бразилиялик футболчи Каталония клубига ўтиш учун маоши камайишига рози экани ҳақида хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!