Халқнинг дарди битилган шеър: Халққа свет-газ беринг!

Халқнинг дарди битилган шеър: Халққа свет-газ беринг!

Мана, бир неча кундирки, ноябрь ойида ёғган қор сабаб ижтимоий тармоқларда газ ва электр энергиясининг тинимсиз ўчиши, аниқроғи, умуман йўқ бўлиб қолгани кенг муҳокама қилинмоқда. Ҳамма муҳокамалар заҳарханда постларга, ҳақли талабларга, жойлардан хабарлар ва қизиқарли изоҳларга тўлиб-тошди. Қуйидаги шеър эса... ҳолатни жуда моҳирона очиб бергани билан эътиборимизни тортди. Сиз ҳам ўқиб, баҳо беринг:

Нархлар ошса кўз юмдик
Тўғон тошса кўз юмдик
Қовун тушса кўз юмдик
Халққа свет-газ беринг.

Таппи сўрадик молдан
Ўтин тиладик толдан
Жуда тойдикку ҳолдан
Халққа свет-газ беринг.

Ҳоким сўкса майлига
Миршаб урса майлига
Бойлар сурса майлига
Халққа свет-газ беринг.

Автомоторсдан кечдик
Қумли-шўрхок сув ичдик
Аёзга деб тўн бичдик
Халққа свет-газ беринг.

Майли қисқарсин тўйлар
Қўзиламасин қўйлар
Битмай қолсин зўр уйлар
Халққа свет-газ беринг.

Етсин ахир ноламиз
Совқотмасин боламиз
Пулимизга оламиз
Халққа свет-газ беринг.

A dan Z gacha


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!