Халқаро футбол трансферлари бўйича ҳаражатлар рекорд ўрнатди
ФИФАнинг Global transfer ҳисоботига кўра, халқаро трансфер харажатлари 2023 йилда рекорд ўрнатди.
2023 йилда халқаро трансферларга 9,63 миллиард доллар сарфланди ва бу 2022 йилдаги 6,5 миллиард доллардан 48,1 фоизга кўпдир.
2023 йилда 74 836 та халқаро трансфер амалга оширилди, бу тарихдаги рекорд ҳисобланади.
2023 йилда энг яхши 10 нафар футболчининг трансферлари умумий сумманинг 10 фоиздан кўпроғини ташкил қилган бўлса, 3279 та трансферда биринчи 100 нафар футболчининг трансфери барча трансферлар учун сарфланган маблағнинг 45 фоиздан ортиғини ташкил этди.
Энг кўп пул тўланган трансферлар орасида Дортмунднинг «Боруссия»сидан «Реал»га ўтган Жуде Беллингем, «Бенфика»дан «Челси»га ўтган Энзо Фернандес ва «Тоттенхем»дан «Бавария»га ўтган Ҳарри Кейн бўлиб, уларнинг трансфер нархи ошкор этилмаган.
Ўтган йили 2,956 миллиард доллар билан халқаро футбол трансферларига энг кўп пул сарфлаган давлат Англия бўлган бўлса, Германия 1,2 миллиард доллар билан трансферлардан энг кўп даромад олган мамлакат бўлди. Саудия Арабистони клублари 2023 йилда жами 970 миллион доллар сарфлаган ҳолда биринчи марта халқаро трансферлар учун энг яхши бешликдан учинчи ўринни эгаллади, бу 2022 йилдаги 50,4 миллион долларга нисбатан деярли 20 баравар кўп.
Бразилия энг кўп ўйинчи сотган бўлса, Португалия эса энг кўп сотиб олган
Ўтган йили энг кўп футболчи сотган мамлакат 1217 трансфер билан Бразилия бўлган бўлса, 2023 йилда хориждан энг кўп футболчи қабул қилган мамлакат 1017 трансфер билан Португалия бўлди. Ўтган йили бир мамлакатдан бошқасига энг кўп трансферлар Бразилиядан Португалияга 414 та трансфер бўлган.
2023 йилда халқаро трансферларга энг кўп маблағ сарфлаган 10 та давлат қуйидагича:
- Англия - 2,956 миллиард доллар
- Франция - 991 миллион доллар
- Саудия Арабистони - 970 миллион доллар
- Германия- 850 миллион доллар
- Италия - 757 миллион доллар
- Испания - 469 миллион доллар
- Нидерландия - 318 миллион доллар
- Португалия - 269 миллион доллар
- Туркия - 260 миллион доллар
- Бельгия - 241 миллион доллар
