WSJ: Россия дронлар эвазига Эронга кибер қуроллар етказиб бермоқда

WSJ: Россия дронлар эвазига Эронга кибер қуроллар етказиб бермоқда

The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Россия Теҳронга кузатув қурилмалари ва дастурий таъминот етказиб беришни бошлаган. Агар аввалроқ Кремль фақат "ҳимоя" дастурий таъминотини тақдим этиш билан чекланиб қолган бўлса, Эрон дрон ва ўқ-дориларни етказиб бера бошлаганидан сўнг, қарор ўзгартирилган.

WSJ'нинг таъкидлашича, Россия аллақачон тинглаш, кузатув ва ёлғон детектори қурилмаларини топширган. Бундан ташқари, Москва Эрон билан мобил телефонлар ва бошқа дастурларни бузиш имконини берувчи илғор дастурий таъминотни баҳам кўрган.

Шунингдек, нашрнинг ёзишича, дастурий таъминот Россиянинг "Протей" илмий-техника маркази томонидан етказиб берилган. Ушбу марказ аллақачон Эрон расмийларига мобил алоқани тўхтатиш имконини берувчи дастурий таъминотни топширган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!