Володин Зеленскийга Киев номини ўзгартиришни таклиф қилди

Володин Зеленскийга Киев номини ўзгартиришни таклиф қилди

Россия Давлат Думаси спикери Володин президент Зеленскийга Киев номини Нуландга ўзгартиришни таклиф қилди.

Украина пойтахтидаги Юрий Гагарин кўчаси америкалик астронавт Нил Армстронг шарафига ўзгартирилгандан кейин, мамлакат президенти Владимир Зеленскийнинг навбатдаги қадами Киев номини АҚШ Давлат котиби ўринбосари шарафига Нуланд деб ўзгартириш бўлади. Бу ҳақда Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ўзининг Telegram-каналида қайд этди.

Дума спикерининг сўзларига кўра, 2014 йилнинг февралида бўлиб ўтган Украинадаги давлат тўнтаришидан сўнг Киев расмийлари тарихни доимий равишда қайта ёзмоқда.

Бундан ташқари, тўнтаришдан сўнг мактаблар ва университетлар талабаларга Украина учун Улуғ Ватан уруши бўлмагани — фақат Иккинчи жаҳон уруши бўлганини ўқтирган. Шунингдек, мамлакат Ғалаба байрамини Ғарбга мослашиш мақсадида 9 майда эмас, балки 8 майда нишонлай бошлаган.

“Украинада Георгий лентаси тақиқланган ва нацист ташкилотлари улуғлана бошланган”, дея таъкидлади Володин.

Унинг таъкидлашича, неонацистлар режими ўз халқининг тарихини йўқ қилиб, Украинани АҚШ мустамлакасига айлантирган.

15 июнь куни эксперт комиссияси Киевдаги Юрий Гагарин кўчасини америкалик астронавт Нил Армстронг шарафига ўзгартиришни таклиф қилди. Шунингдек, расмийлар Украина пойтахтида жойлашган Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Володя Дубинин кўчасини америкалик ёзувчи Рэй Брэдбери номига алмаштирмоқчи.

“Зеленский учун навбатдаги қадам Киев номини Нуландга ўзгартириш бўлиши керак (Майдонда ширинлик тарқатган АҚШ Давлат котиби ўринбосари шарафига)”, дейди Володин.

Аввалроқ, Россия Давлат думаси спикери Украина 2014 йилда содир бўлган давлат тўнтаришидан бошлаб парчаланаётганини айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (5 )

    Shuhrat
    🤣
    ЖУРАБЕК
    Энди ўзинг отасини исмини хам Байден қўй
    Дони
    Зелен Киевни номини Байдинев ёки Жаска (Б.Жонсон) деб узгартириши мумкин
    Мадаминов Ё
    Георгий лентаси бизда хам такикланган..
    МТС
    Нуланд - мать городов русских.