Владимир Ким - Қозоғистоннинг энг бой бизнесмени

Владимир Ким - Қозоғистоннинг энг бой бизнесмени

KAZ Minerals компанияси президенти ва ноижрочи директори Владимир Ким рейтингда биринчи ўринга жойлашди. Унинг бойлиги миқдори 5 миллиард доллар деб баҳоланди. Владимир Кимнинг бойлиги бир йил давомида 300 миллион долларга кўпайган.

Тимур Кулибаев 3,9 миллиард доллар бойлик билан иккинчи ўриндан жой олди. Унинг бойлиги миқдори ўтган йилга нисбатан 1 миллиард долларга ошган. Кулибаев Сингапурнинг Steppe Capital Pte Ltd компанияси улушига эга. Joint Resources АЖ, "Кипрос" унга қарашли.

Учинчи ўринга Динара Кулибаева жойлашди. Унинг бойлиги миқдори 3,9 миллиард долларга тенг. Хабар қилинишича, Кулибаеванинг бойлиги бир йил давомида бир миллиард долларга кўпайган. Динара Кулибаева турмуш ўртоғи билан биргаликда "Фирма "Алмэкс Плюс", "Алмэкс" компанияларига эгалик қилади. Улар Halyk Bank банкининг 69,52 фоиз улушига эга. Кулибаева шунингдек, Нурсултон Назарбоев таълим фонди муассиси ҳисобланади.

Вячеслав Ким тўртинчи ўриндан жой олди - 3,2 миллиард доллар. Унинг бойлиги бир миллиард долларга камайган. Вячеслав Ким Kaspi.kz акциядори ва директорлар кенгаши раиси. Бизнесмен "Алсеко" АЖнинг 90 фоизига эгалик қилади. Бундан ташқари, ELTOP Soft ва "ПОЗИТИВ Инвест" компанияларида улушга эга.

Уч миллиард долларга эга Михаил Ломтадзе юқори бешликни якунлаган. Йил давомида унинг бойлиги миқдори 900 миллион долларга камайган. Ломтадзе Kaspi.kz акциядори, директорлар кенгаши аъзоси, бошқарув раиси ҳисобланади.

Шунингдек, юқори ўнталикдан Булат Утемуратов (2,8 миллиард доллар), Тимур Турлов (2,2 миллиард доллар), Ибрагимовлар оиласи (1,2 миллиард доллар), Кенес Ракишев (960 миллион доллар) ва Сарсеновла оиласи (897 миллион доллар) жой олди.

Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоева 584 миллион доллар бойлик билан 13-ўринни эгаллади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!