Париж шаҳрининг “Шатле” театрида 28 октябрь, душанба куни “Олтин тўп” топшириш маросими бўлиб ўтди.
“Реал” вингери Винисиус Жуниор овоз бериш натижаларига кўра 2-ўринни эгаллади. “Олтин тўп” эса “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родрига топширилди.
Бразилиялик футболчи ва “Реал”нинг бошқа аъзолари маросимда иштирок этмади.
Маросим якунлангач, Винисиус Жуниор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “Керак бўлса 10 карра кучлироқ ҳаракат қиламан. Улар ҳали тайёр эмас”, — дея ёзиб қолдирди.
Reuters нашрининг ёзишича, футболчининг атрофидагилар Винисиус бу гапларни совринни ололмагани учун эмас, ирқчиликка қарши кураш маъносида ёзган деб тушунтирган.
Винининг яқинлари ушбу постни шундай таърифламоқда: “Футбол дунёси тизимга қарши курашган ўйинчини қабул қилишга тайёр эмас”.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.