Швециядаги Каролинска институти тадқиқотчилари америкалик болаларнинг экран олдидаги одатлари ва когнитив ривожланиши ўртасидаги боғлиқликни ўрганиб чиқди. Вақтини ўртачадан кўра кўпроқ қисмини видео ўйинлар ўйнаш орқали ўтказадиган болаларнинг ақлий салоҳияти ўртача кўрсаткичдан юқорилиги, телевизор томоша қилиш ёки ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг эса ижобий ёки салбий таъсири йўқлиги аниқланди. Тадқиқот натижалари Scientific Reports журналида чоп этилди.
Болалар тобора кўпроқ вақтларини экран қаршисида ўтказишмоқда. Бунинг саломатликка қандай таъсир қилиши ва ақлий қобилиятлари учун ижобий ёки салбий таъсири ҳақида мунозаралар авж олган. Шу сабабли, Каролинска институти ва Амстердам Вриже университетидаги тадқиқотчилар, экран қаршисидаги одатлар ва ақлий салоҳият орасидаги боғлиқликни тадқиқ этдилар.
Тадқиқотда 9000 дан зиёд америкалик ўғил ва қиз болалар иштирок этди. 9-10 ёшдаги болаларга умумий когнитив қобилиятларини ўлчаш учун бир қанча психологик тестлар берилди. Болалар ва уларнинг оиласидан болаларнинг телевизор ва видео томоша қилиб, видео ўйинлар ўйнаб ва ижтимоий тармоқларда кезиб, қанча вақт сарфлашлари сўралди.
Икки йил ўтиб 5000 дан ортиқ бола кузатилди ва шу нуқтада психологик тестларини қайта ечишлари сўралди. Бу тадқиқотчиларга тестларда болаларнинг кўрсаткичлари бир тестдан иккинчисига қандай ўзгарганлигини ва биринчи тестдаги индивидуал фарқларни текшириш имконини берди.
Ўрта ҳисобда, болалар куннинг 2,5 соатини телевизор томоша қилиб, 30 дақиқасини ижтимоий тармоқларда ва 1 соатини видео ўйинлар ўйнаш орқали ўтказди. Натижалар шуни кўрсатдики, меъёридан кўпроқ ўйин ўйнаганлар икки ўлчов оралиғида ўзларининг ақл-идрокини ўртача кўрсаткичдан тахминан 2,5 IQ баллга оширган. Телевизор томоша қилиш ёки ижтимоий тармоқларни кезишнинг сезиларли ижобий ёки салбий таъсири кузатилмади.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио ҳозирда шифохонада бўлиб, унда гастроэнтеритга сабаб бўлган вирусни аниқлаш мақсадида текширувдан ўтмоқда.
Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф Теҳрон Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ бошқариш ҳуқуқига ё музокаралар столида, ёки жанг майдонида эришишини маълум қилди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.