Видео: Фарғонада эркак шаръий никоҳдаги аёли билан тил бириктириб собиқ хотинини чўктириб ўлдирди

Видео: Фарғонада эркак шаръий никоҳдаги аёли билан тил бириктириб собиқ хотинини чўктириб ўлдирди

Фарғона вилоятида даҳшатли қотиллик содир бўлди.

Эр шаръий никоҳидаги аёли билан тил бириктириб собиқ хотинини Катта Фарғона каналига ташлаб ўлдирди. Маълум бўлишига бунга сабаб тўланмаган 22 млн сўм алимент бўлган, lдейди "everyday.uz".

Айбланувчи Лазиз Хайдаров собиқ турмуш ўртоғига 2011 йилда уйланиб 2013 йилда ажрашади. Улар ўртасида эса икки нафар фарзанд бўлади. Қонунга кўра Лазиз алимент тўлаш керак бўлган. Лекин у 2019 йилгача алимент тўламаганлиги боис 22 млн сўм қарздор бўлиб қолади. Шу сабабли ҳам Лазиз шу йил апрел ойида 15 суткага маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқади. Шундан сўнг Лазиз собиқ хотинининг тилхати эвазига қамоқдан озод этилади. Бу орада у Гулсанам Қодирова билан шаръий никоҳ билан яшаб келади.

Шундан сўнг Лазиз ва Гулсанам тил бириктириб аёлни Катта Фарғонага чўктириб ўлдиради. Гулсанам воқеани кўрганини лекин бу ҳақда эридан қўрққани сабабли ҳеч кимга айта олмаганини маълум қилган. Лазиз эса собиқ хотинининг алиментдан воз кечганини билганида ўлмаган бўлар эди, дейди.

Суд қарорига кўра Лазиз Хайдаров 19 йилга Гулсанам Қодирова эса 13 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!