Венгриядаги бир қатор тузилмалар ва ноҳукумат ташкилотлар (ННТ) АҚШ, Жорж Соросга тегишли ташкилотлар ва Европа Иттифоқи (ЕИ) фондларидан молиявий кўмак олиб, чап қанот тузилмаларини кучайтириб, амалдаги ҳукуматни ағдаришга уринишмоқда. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди.
Хусусан, Орбан Сорос тармоғи, Европа Иттифоқи фондлари ва АҚШдан молиявий кўмак олаётган бир қатор ноҳукумат ташкилотларни ҳукуматга путур етказишга уринишда айблади.
Унинг қайд этишича, бир қатор фуқаролик жамияти ташкилотлари ҳукумат фаолиятига шубҳа билан қарашади.
"Улар турли манбалардан пул олади: АҚШ маъмурияти, Сорос тармоғи ва Европа Иттифоқи фондлари. Хўш, бу пул нимага кетади? Чап қанот тузилмаларини кучайтириш ва ҳукуматимизни ағдаришга уриниш" - деди Орбан.
Венгрия Бош вазири бундай тузилмаларга қарши чора кўришга ва уларни мамлакатдан "супуриб чиқаришга" ваъда берди.
"Биз бу тузилмаларни Венгриядан супуриб ташлашимиз керак. Уларнинг мақсади равшан: улар бу минтақадаги ҳукуматлар Венгрия халқи манфаатларига эмас, балки ўз манфаатларига хизмат қилишини исташади", — деди у.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.