Халқ таълими вазирлиги карантиндан кейинги биринчи ўқиш ҳафтасини қандай ташкил этиш бўйича баъзи маслаҳатларни келтирди
«Коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин даврида мактаб ўқувчилари ўтган ўқув йилининг иккинчи ярмида масофадан таълим олдилар ва янги ўқув йилида болалар 14 сентябрдан бошлаб мактабга борадилар.
Шу ўринда психологлар бундай узоқ карантиндан чиқиш учун вақт (камида 3 ҳафта) талаб этилишини инобатга олиб, Сиздан боланинг ҳиссий ҳолатига эътибор беришингизни сўрайди. Ота-оналар ўз фарзандларида ўтказиб юборилган вақт давомидаги ўзлаштира олмаганларига етишиб олиш учун пайдо бўлиши мумкин бўлган стрессни енгишга ёрдам беришлари керак.
Карантиндан кейинги биринчи ўқиш ҳафтасини қандай ташкил этиш бўйича баъзи маслаҳатларни келтирамиз:
— Фарзандингизга ўқиш ва дам олиш вақтини тақсимлашида ёрдам беринг. Мактабдан кейин бола албатта дам олиши, овқатланиши ва шундан кейингина уй вазифасини бажаришни бошлаши керак. Унга ёзма ва оғзаки топшириқларни бажаришни алмаштириб туришини ва улар орасида қисқа танаффуслар қилиши кераклигини айтинг. Бошланғич синф ўқувчилари ўз диққатларини 10-15 дақиқа давомида битта топшириқни бажариш учун жамлашлари мумкин. Битта машғулот айнан шунча вақт давом этиши керак.
— Боланинг телевизор олдида ва компьютерда ўтказадиган вақтини чекланг - бу машғулотлар нафақат дам олишга ёрдам бермайди, балки танани чарчатади.
— Фарзандингиз ухлашга эрта ётишини назорат қилинг. Доимий равишда уйқуга тўймаслик чарчоқни, ёмон кайфиятни ва диққатнинг тарқоқ бўлишини келтириб чиқаради. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар камида 10 соат, ўспиринлар эса 9 соат ухлашлари кераклигини унутманг.
— Карантин таътилидан кейин бола мактабда ёмон баҳо олиши мумкин. Унга танбеҳ бермасликка ҳаракат қилинг, бунга сабрли бўлинг. Доимий танбеҳлар туфайли ўғлингиз ёки қизингизнинг ўзларига, ўз имкониятларига бўлган ишончини йўқотишига йўл қўйманг.
— Муайян вазиятда қандай муносабат билдиришни билмасангиз, ўзингизни боланинг ўрнига қўйинг. Ўз болалигингизни эсланг ва фарзандларингизни бахтли хотиралардан маҳрум қилманг», — дейилади вазирлик ахборотида.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.