Вайнер "Dili.me" қамоққа олингани тасдиқланди

Вайнер "Dili.me" қамоққа олингани тасдиқланди

23 январь куни Dili.me номи билан танилган вайнер Ў.Д. шериклари билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан фуқаро П.А.ни уриб тан жарохати етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича гумонланувчи бир неча маротаба чақиртирилишига қарамасдан терговга келишдан буйин товлаб келган.

Шу сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида Ў.Д. 10 март куни ушланиб, терговга жалб қилинган.

Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!