🏬 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ва “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ фаолияти “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига асосан ўрганиб чиқилди.
🔎 Ўрганишларда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Фарғона филиали (бўлинмаси) томонидан темир йўл вокзали (станциялари) бўйлаб 2023 йил давомида 606 380 та сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича 660 млн сўмга яқин, “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ Фарғона филиали томонидан темир йўл вокзали (станциялари) бўйлаб 2024 йилнинг 1 январидан 24 июль кунигача 185 806 та сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича 560 млн сўмга яқин, умумий ҳисобда жами 792 186 нафар истеъмолчилардан 1.3 млрд сўмга яқин ортиқча ҳақ ундирилганлиги аниқланди.
✈️ Юқоридагиларга асосан, ўрганиш натижасида Қўмита махсус комиссияси томонидан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖга ва “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖга шаҳарлараро ва шаҳар атрофида йўловчи ташиш бўйича Фарғона филиали томонидан ортиқча ундирилган тўловларни истеъмолчиларга қайтариши юзасидан кўрсатма берилиб, молиявий жарима қўлланилди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Маълумот ўрнида, Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қўшинларининг бир қисмини Германиядан олиб чиқиб кетиш борасида НАТО расмийларини олдиндан огоҳлантирмаган, деб хабар бермоқда «Euronews».
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.