Ўзининг роҳатини бировларнинг озорида кўрадиган шахсга суд ҳукми ўқилди

Ўзининг роҳатини бировларнинг озорида кўрадиган  шахсга суд ҳукми ўқилди

Халқимизда “қизил юзли йигитнинг қизаргани – ўлгани” деган мақол бор. Ахрор Шокиров (исм-шариф ўзгартирилган) ҳам 2 нафар фарзанднинг отаси бўлиб, қўлида гулдек ҳунари бўлгани бир ҳолда ичкиликка ружу қўйиб, юзи қизарган сирасидан.

А.Шокиров 2019 йил 29 декабрь куни бошқа шахслар билан билан бир гуруҳ бўлиб, жамоат жойи ҳисобланган Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, жойлашган “Пойтахт” номли кафеда маст ҳолда бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, атрофдаги шахслар тинчлигини бузган ҳолда, мазкур кафега мижоз сифатида келган Аминов Умрбек билан маст ҳолатда ўзаро келиб чиққан жанжал натижасида, У.Аминовнинг юз қисмига уриб, бошқа шахслар унинг ўнг оёқ қисмига оёқлари билан тепишиб, уни уриб-дўппослаб, қасддан баданига оғир тан жароҳати етказган.

Судга оид тиббий экспертизасининг 2020 йил 21 январдаги
хулосасига кўра, У.Аминовнинг танасида “ўнг оёқ болдир ички ва ташқи тўпиғининг ёпиқ синиб силжиши, катта болдир суягини орқа суягини орқа қирғоғини бўғим ҳосил қилувчи юзасининг ёпиқ синиб силжиши, дистал болдирлараро синдесмозни қисман узилиши, товон суягини ташқарига ва орқага ярим чиқиши ва бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош чап тепа соҳаси тери ости гематомаси кўринишидаги жароҳатлар аниқланиб, бу жароҳатлар умумий меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган қисми йўқотилишига олиб келиши ва оғир тан жароҳатлари турига кириши аниқланган.

Суд, давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячи фикрини, судланувчи А.Шокировни, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, А.Шокировни жиноят содир этганликдаги айбли деб топди ҳамда қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.

Дарҳақиқат, мастлик инсонни жаҳолатга элтиб, сармаст этгани ҳолда уни ўзлигидан жудо қилиши мумкин. Мастлик оқибатида инсонийлигини, ўзлигини унутган бу тоифа шахсларга эса қонунда жазо муқаррар.

Санжар Абдуганиев

Жиноят ишлари бўйича  Мирзо Улуғбек туман суди судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!