Ягона умумреспублика процессинг маркази ҳамда UnionPay International ўртасида кобейджинг карталар чиқарилишига тегишли шартнома имзоланди. Келишув марказимиз вакилларининг Хитой Республикасига ташрифи доирасида амалга оширилди, деб хабар бермоқда марказ ахборот хизмати.
Кун нашрининг ёзишича, Uzcard ва UnionPay International келишувнинг асосий мақсадларидан бири кобейджинг карталар ишлаб чиқарилишига аъзо бўлган банкни аниқлаш бўлиб, унга кўра, Aloqabank томонидан UnionPay International халқаро тўлов тизимини қўллаб-қувватловчи илк кобейджинг карталари чиқарилиши белгилаб ўтилди , дейилади ахборотда.
Бундан аввал, Ўзбекистон ҳудудида 1 июлдан бошлаб кобейджинг карталари ишлаб чиқарилишини эълон қилганди.
Икки компания ўртасида имзоланган келишувга биноан эндиликда икки тўлов тизимларига хизмат кўрсатувчи кобейджинг карталари UzCard ягона тўлов тизимида мамлакатимиз ҳудудида ҳам хизмат кўрсатади, ҳам унинг ташқарисида UnionPay International тўлов тизими доирасида тўловларни қабул қилиши назарда тутилган.
Маълум қилинишича, марказ мутахассислари томонидан барча POS-терминалларнинг дастурий таъминотини қайта ўрнатиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Демак, яқин кунларда барча POS-терминаллар UnionPay International халқаро карталарини ҳам қабул қилишни бошлайди.
Бугунги кунга келиб, UzCard пластик картасини қабул қилувчи барча банкоматлар сертификациядан ўтиб, UnionPay карталарига хизмат кўрсатишга тайёрланмоқда , дейди марказ вакили.
Бундан ташқари, марказ бош директори Аҳрор Маҳмудовнинг таъкидлашича, шу билан тез орада конвертацияга эҳтиёж қолмайди. Чунки, Uzcard карточкалари орқали бемалол валюта ечиб олиш имконияти пайдо бўлади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
"Барселона" бош мураббийи Ханс Флик Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган "Интер"га қарши жавоб ўйинида қайси дарвозабон майдонга тушишини айтди.
2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.
Туркия 2025 йил 1 чорак туризм натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Туркия 2025 йилнинг 1 январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва туризмдан рекорд дараажадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатнинг биринчи чоракда энг яхши кўрсаткичга эришганини маълум қилди.
1972 йилда учирилган «Космос 482» кемаси Венерага учиши керак эди, аммо носозликлар туфайли у ҳеч қачон Ер ёнидаги орбитадан чиқа олмади ва энди тахминан 10 майда Ерга қулайди.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.