Ўзбекистоннинг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ўрганилди

Ўзбекистоннинг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ўрганилди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ўрганди.

2023-йилнинг январь-апрель ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 256,1 миллион АҚШ долларига тенг 359,2 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилинган. Бу эса 2022-йилнинг шу давридагига нисбатан 6,5% кўп.

Экспортда қиймат жиҳатидан энг катта улушни мош (13,7%), майиз (10,4%), қуритилган қора олхўри 7,0 (%), помидор (6,1%), карам (5,1%), узум (4,3%), пиёз (4,3%), анор (3,3%) эгаллайди.

2023-йилнинг январь-апрель ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотларнинг улуши 3,3% ни ташкил этган.

Россия (27,4%), Покистон (20,6%), Хитой (16,3%), Қозоғистон (13,9%), Афғонистон (2,4%), Қирғизистон (2,4%), Беларусь (2,0%), Туркия (1,9%), Ироқ (1,5%) ва Эрон (1,2%) Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорларидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!