Ўзбекистоннинг энг қиммат олий ўқув юртлари эълон қилинди

A A A
Ўзбекистоннинг энг қиммат олий ўқув юртлари эълон қилинди

Давлат тест маркази Ўзбекистондаги энг қиммат олий ўқув юртларини эълон қилди.

Юртимиздаги энг қиммат олий ўқув юртлари рўйхатига 9 та хорижий университет филиаллари ва 1 та хусусий университет киритилган.

Энг қиммат университет сифатида AKFA университети тан олинди. Унда 1 йиллик ўқиш нархи 58 миллион сўмни (6084 АҚШ доллари) ташкил этади.

AKFA университети Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 феврал қабул қилинган қарорига биноан ташкил этилган. Олий таълим муассасаси фундаментал, тиббий, аниқ ва гумантар фанлар бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлайди. Таълим жараёни инглиз тилида олиб борилади ва 6 йил давом этади (2 йил тайёрлов курслари ва 4 йил тиббиёт факултетида).

Москва давлат Халқаро муносабатлар институтининг Ўзбекистондаги филиалида (МГИМО) 1 йиллик ўқиш нархи 52 230 000 сўмни (5479 АҚШ доллари) ташкил этмоқда.

МГИМО жорий йилнинг сентябрь ойидан талабаларни “Бизнес-ахборот” ҳамда “Юриспуриденция” йўналишларида ўқитишни бошлаган. Россиянинг нуфузли университети дунёнинг энг нуфузли университетлари рўйхатида 366 ўринда турибди.

Тошкент шаҳридаги Inha университетида 1 йиллик ўқиш нархи 30 000 000 сўмни (3147 АҚШ доллари) ташкил этмоқда.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 мартдаги ПҚ-2155-сонли «Тошкент шаҳрида Инҳа университетини ташкил этиш» тўғрисидаги қарорига биноан ташкил этилиб, 2014 йил 2 октябрдан “Компьютер инжиниринги” ва “Дастурий инжиниринг” йўналишлари бўйича ўз фаолиятини бошлаган.

Тошкентдаги Вебминстер халқаро университетида (WIUT) 1 йиллик ўқиш нархи 30 000 000 сўмни (3147 АҚШ доллари) ташкил этмоқда.

Тошкентдаги Вебминстер халқаро университети (WIUT) Марказий Осиёдаги Буюк Британия таълим сифати бўйича ўқитиладиган илк университетдир. 2002 йилнинг январ ойидан фаолиятни бошлаган.

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида (MDIS Tashkent) 1 йиллик ўқиш нархи 28 800 000 сўмни (3021 АҚШ доллари) ташкил этмоқда.

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 сентябрдаги қабул қилинган ПҚ-691-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. Интитут Ўзбекистон ва бошқа МДҲ мамлакатлари фуқаролари учун Тадбиркорлик ва менежмент, Бизнес ва маркетинг, Банк ва молия, Бухгалтерия ва молия, Бизнесда ҳисоб-китоб, Халқаро меҳмондўстликни бошқариш соҳаларида академик дастурлар орқали Буюк Британия университетлари билан ҳамкорлик қилган ҳолда профессионал ривожланиш имкониятини яратмоқда.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида 1 йиллик ўқиш нархи 28 500 000 сўмни (2989 АҚШ доллари) ташкил этмоқда.

Университет 2009 йил 27 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан ташкил этилган. Университетнинг стратегик ривожлантириш режасига асосан университет нафақат автомобилсозлик, балки қурилиш ва архитектура, энергетика ва ахборот технологиялари соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасасига айланиши назарда тутилган. “Машинасозлик технологияси”, “Авиакосмик инжиниринг”, ”Саноат қурилиш ва архитектура” ҳамда “Ахборот технологиялари ва саноатда АБТ” йўналишларида бакалавриат, “Машинасозлик технологияси” ва “Мехатроника” йўналишида магистратура мутахассисликлари мавжуд.

Тошкент шаҳридаги Пучон университетида (Bucheon University in Tashkent, BUT) 1 йиллик ўқиш нархи 28 250 000 сўмни (2963 АҚШ доллари) ташкил этмоқда.

Тошкентдаги Пучон университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги 3821-сонли Фармонига асосан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Пучон университети (Корея Республикаси) ташаббуси билан ташкил этилган. Унда гуманитар: бошқарув факултети, меҳмонхона бошқаруви, мактабгача таълим ва бошқалар; табиий фанлар: озиқ-овқат, ҳамширалик ва бошқалар; муҳандислик: архитектура факултети, ички дизайн, АКТ, ахборот хавфсизлиги ва бошқалар; санъат: Рақамли медиа дизайни факултети йўналишлари мавжуд.

Вебстер университети Тошкент филиали 1 йиллик ўқиш нархи 27 400 000 сўмни (2874 АҚШ доллари) ташкил этмоқда.

2019 йилнинг 1 ноябрь Вебстер университети (АҚШ)нинг Марказий Осиёдаги биринчи филиали - Тошкент шаҳридаги таълим дастурларини амалга ошириш Марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Университетда ўқув жараёнлари 2019/2020 ўқув йилидан ўқув жараёнлари бошланди ва бу ерда бакалавриатнинг асосий 14 та таълим йўналишлари ҳамда 16 та магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Тошкент шаҳридаги Yeoju техника институтида 1 йиллик ўқиш нархи 26 000 000 сўмни (2727 АҚШ доллари) ташкил этмоқда.

Институтда архитектура ва шаҳарсозлик, қурилиш, муқобил энергия, туризм, бизнесни бошқариш, халқаро маркетинг, халқаро ичтисодий муносабатлар, бошланғич таълим, мактабгача таълим, корейс филологияси, либослар дизайни йўналишлари мавжуд.

Amity университети Тошкент филиалида 1 йиллик ўқиш нархи 25 350 000 сўмни (2659 АҚШ доллари) ташкил этмоқда.

Amity университети Тошкент филиали олий таълимнинг ахборот технологиялари, менежмент ва туризм соҳаларида таълим беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

АПЛ учун даҳшатли туш: «Манчестер Сити» чемпион бўлса-да, кубок «Арсенал»га топширилиши мумкин

Англия Премьер-лигасида чемпионлик пойгаси кутилмаган ва «ноқулай» вазиятга яқинлашмоқда.

Гвардиола ҳимоячисининг ўйинидан ҳайратда: «У дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланмоқда»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Матеус Нунеснинг янги позициядаги ҳаракатларига юқори баҳо берди.

Зеленский Путиннинг Ғалаба байрами муносабати билан сулҳ эълон қилиш ғоясига муносабат билдирди

Украина лрезиденти Зеленский Владимир Путиннинг Ғалаба байрами муносабати билан сулҳ эълон қилиш ғоясига муносабат билдирди.

Абдуқодир Ҳусанов "Олимпия шаҳарчаси"даги инфратузилма билан танишди

Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.

«Реал» Мбаппе билан хайрлашадими?

Матбуотда Мадриднинг «Реал» клубидаги ички муҳит билан боғлиқ муаммолар ҳақида яна хабарлар пайдо бўлмоқда.

Можтаба Хоманаий Путинга мактуб йўллагани маълум бўлди

РФ раҳбари бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи билан учрашувда маълум қилди.

Хитой аҳолиси Франция даражасида қисқариши мумкин: Иқтисодиёт хавф остида

Хитойдаги депопуляция (аҳоли сонининг камайиши) кўлами 60 миллион кишига етиши мумкин.

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.

Англия Кубоги финали: «Уэмбли»да «Манчестер Сити» ва «Челси» тўқнашуви

Англия Кубогининг 2025/26 йилги мавсуми финалида «Манчестер Сити» ва «Челси» жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

«Урушмоқчимисан?» Зеленскийнинг Беларусга йўллаган таҳдиди Ғарбни ҳайратда қолдирди

X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.

Хитой АҚШ санкцияларини бажаришдан бош тортди

Тегишли қарор Хитой Тижорат вазирлиги томонидан эълон қилинди.

Эрон АҚШ билан уруш "катта эҳтимол билан" қайта бошланишини маълум қилди

Ушбу огоҳлантириш Доналд Трампнинг Теҳрон томонидан воситачи Покистон орқали тақдим этилган янги тинчлик таклифидан қаноатланмагани ҳақидаги сўзларидан кейин пайдо бўлди

Санъаткорлар ойига тахминан 45 минг сўм солиқ тўлаяпти – Солиқ қўмитаси

Ўзбекистонда концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи 1 100 нафар хонанда 2025 йил учун солиқ декларациясини тақдим этди. Расмий маълумотларга кўра, жами 599,7 млн сўм даромад солиғи ҳисобланган.

Даҳшатли жароҳат ва кутилмаган воқеа: Руминия чемпионатида тез ёрдам машинаси лойга ботиб қолди

Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.

Бешариқда 90 дан ортиқ хонадонни сув босди

Бартараф этиш ишларига барча зарур куч ва воситалар жалб қилинган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Навоийда олтин ва маъданли тошларни ноқонуний қазиб олганлар ушланди

Шу каби, фуқаро С.Х. ҳам “Зарафшон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қум ва тошдан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди

Австрияда болалар озуқасига каламуш заҳрини қўшиб қўйган шахс қўлга олинди

Тергов ҳаракатлари 38 кун давом этди ва унда Австрия, Чехия ҳамда Словакия ҳуқуқ-тартибот идоралари иштирок этди.

Тошкент метросида йўловчи поезд йўлига тушиб кетди

Маълум қилинишича, ҳолат 2 май куни соат 21:35 атрофида “Ғафур Ғулом” бекатида содир бўлган.

Нидерландиянинг икки маликасига суиқасд уюштирилди

Маликалардан бири Амалия ўтган йилларда ҳам таҳдидлар олган эди.

Ливанда қурбонлар сони 2,6 мингдан ошди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, март ойи бошидан бери Исроил ҳужумлари оқибатида 2 659 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.

Тошкентда профилактика инспектори 10 минг доллар олган вақтида ушланди

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган

Бойсунда кучли сел келиши натижасида яна нефт аралаш суюқлик оқмоқда

Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Техасдаги авиаҳалокат оқибатида беш киши қурбон бўлди

​Cessna 421C русумли самолёт Остиндан тахминан 40 мил узоқликда жойлашган Уимберли шаҳрида, пайшанба куни соат 23:25 атрофида қулаган.

Малида заиф альянс: жиҳодчилар ва сепаратистлар ҳамкорлиги кучаймоқда, аммо бирлик барқарор эмас

Мали ҳозирги йилларда энг жиддий хавфсизлик инқирозларидан бирини бошдан кечирмоқда.

Трамп Италия ва Испаниядан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш билан таҳдид қилди

Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.

Даҳшат: Сирдарёда иккинчи хотин бўлган аёл эрининг қонуний хотини ва унинг қизини пичоқлаб ўлдирди

Гумонланувчи аёл қўлга олинган, тергов прокуратура томонидан олиб борилмоқда.

Тошкентда “Мусодара товарлар” канали маъмури ушланди

У ишонч қозониш учун расмий логотиплар ва сохта ҳужжатлардан ҳам фойдаланган.

Непалда жарликка қулаган жип ҳалокати қурбонлари сони 20 нафарга етди

Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.

Ғазода ўт очиш тўхтатилганидан бери болалар аҳволи қандай кечди ?

2025 йил 10 октябрдан кучга кирган ўт очишни тўхтатишдан сўнг:

Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти ҳамда Газиантеп Катта Шаҳар Ҳокими ўртасида учрашув бўлиб ўтди

2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

Деновдаги қотиллик юзасидан 4 киши қўлга олинди

Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.

2 вилоятда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг мотор қисмидаги ҳаво фильтри остига яшириб қўйилган 993 гр “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Исроил ҳужуми Ливанда бир оиланинг 5 аъзосини ҳалок қилди

Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво зарбаси натижасида Ливанда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ҳалок бўлди.

Франция фуқароларини Малини зудлик билан тарк этишга чақирди

Расмий Париж баёнотида мамлакатдаги хавфсизлик вазияти “ўта беқарор” деб баҳоланган.