102 та давлат орасида Ўзбекистон 91-ўринни эгаллади, ўртача даромад кўрувчи ўзбеклар 1 миллион доллар ишлаб топиши учун деярли 278 йил меҳнат қилишига тўғри келади.
Энг тез 1 миллион доллар ишлаб топадиган бешта давлат орасида Швейцария 1-ўринни эгаллади. Швейцария фуқаролари бу маблағни 14 йилу 3 ойда ишлаб топиши мумкин. Швейцариядан кейинги ўринни эгаллаган сингапурликлар эса ушбу суммани 16 йилу 11 ойда, 3-ўринни эгаллаган Люксембург аҳолиси эса — 17 йил 4 ойда ишлаб топа олади.
Рўйхатнинг энг сўнгги ўрнида Покистон Ислом Республикаси турибди. Ўртача даромадга эга покистонлик 1 миллион доллар ишлаб топиши учун 621 йил ва 3 ой меҳнат қилиши талаб этилади. Шунингдек, Покистондан бироз фарқли равишда, энг қуйи ўринларни эгаллаган топ 5 та давлат қуйидагилар:
Непал — 420 йил ва 9 ой
Нигерия — 519 йил ва 1 ой
Уганда — 523 йил ва 3 ой
Миср — 603 йил ва 6 ой
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
“АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Давлат департаменти билан келишилган ҳолда биз 3,4 миллиард доллар ажратмоқдамиз”, деди Еллен, АҚШ молия вазирлиги.