Ўзбекистонлик ёзувчи Ҳамид Исмоилов 2026-йилги адабиёт бўйича Нобель мукофотининг эҳтимолий номзодлар рўйхатига кирди. Рўйхатда Исмоиловдан ташқари, Ҳаруки Мураками, Маргарет Этвуд, Салмон Рушди, Девид Гроссман, Жоан Роулинг, Стивен Кинг каби жаҳонга машҳур муаллифлар ҳам бор.
Нобель мукофотининг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, адабиёт бўйича номзодлар ва уларни кўрсатган шахслар ҳақидаги маълумотлар 50 йил давомида махфий сақланади. Нобель мукофотининг расмий базасида ҳам янги номзодлар ҳақидаги маълумотлар шу муддат ўтгачгина очиқланиши қайд этилган. Шу боис ҳозирги пайтда Ҳамид Исмоиловнинг 2026-йилги мукофот учун расман кўрсатилганини тасдиқлашнинг имкони йўқ.
Ҳамид Исмоилов ўзбек ва рус тилларида ижод қилади, асарлари инглиз, турк, немис, француз тилларига таржима қилинган. У 2019-йилда «The Devil's Dance» («Жинлар базми») романи учун EBRD адабиёт мукофотига сазовор бўлган. Унинг «Wе Computers» асари эса 2026 йилги EBRD адабиёт мукофоти қисқа рўйхатига киритилган.
Таниқли ўзбек шоири, ёзувчиси ва журналисти Ҳамид Исмоилов 1954 йил 5 майда Қирғизистоннинг Фрунзе (ҳозирги Чуй) вилояти Тўқмоқ шаҳрида туғилган. Исмоилов ҳарбий алоқа билим юртини, кейинчалик Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) бир нечта факултетларини (биология, ҳуқуқ, менежмент) тамомлаган.
1992 йилда Исмоилов Ўзбекистондан чиқиб кетган, шундан бери у Лондонда яшаб келади. 2006 йилда унинг «Темир йўл» романи таниқли ёзувчи Роберт Чандлер томонидан инглиз тилига таржима қилиниб, Лондонда нашр этилди. Ҳамид Исмоилов шеърлари Ингеборга Балдауф ва Зигрид Клейнмихел томонидан немис тилига таржима қилинган.
2026 йилги адабиёт бўйича Нобель мукофоти 8 октябр куни Стокҳолмда эълон қилинади. Ғолибга 12,0 миллион швед кронаси (тахминан, 1,2 миллион доллар) топширилади.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев ҳам блогернинг ўзи шаҳарга бормагани, у ерга фақат тасвирга олиш гуруҳи келганини маълум қилди
Ўзбекистонда уч нафар қизи бор оилада яна тўрт нафар ўғил фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Оилада ўғил фарзанд кўришни орзу қилган ота-она учун бу кутилмаган янгилик бўлди.
«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ОФК Чемпионлар лигаси Ғарбий минтақаси 2-туридан ўрин олган «Нефтчи»га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг ўз саҳифасида пост қолдирди.
АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили, шунингдек, Россия ва Украина ўртасидаги урушда ташаббус Москва томонига ўтаётгани ҳақидаги фикрга ҳам қўшилмади.
2026 йил охирига келиб Brent, Dubai Fateh ва WTI, каби нефтнинг энг машҳур навларнинг нархлари 1 баррель учун ўртача 95,74 долларга етади, дейилади Халқаро валюта жамғармаси хабарида.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, 12 октябр куни Киевга Россия томонидан баллистик ракеталар билан ҳужум қилинганидан олдин халқаро ҳамкорлардан огоҳлантириш келмаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Яндекс компанияси маълумотлар марказларига берилган зарбалар ижтимоий тармоқлардаги кайфиятга таъсири ҳақида фикр билдирган.