Ўзбекистон фуқароси, Россияда сиёсий қочқин мақомида бўлиб келган Наби (Аюб) Раҳимов 11 май куни Қримда, уни қўлга олиш операцияси чоғида отиб ўлдирилди. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.
Россия кучишлатар тузилмалари Қримнинг Советский туманидаги Заветное қишлоғида ўзбекистонлик сиёсий маҳбус Наби (Аюб) Раҳимовни қўлга олиш операциясини ўтказди. Операция чоғида гумондор ҳалок қилинган. Бу ҳақда адвокат Ислом Велиляевга таяниб, «Крымская солидарность» нашри хабар бермоқда.
Адвокатга кўра, кучишлатар тузилмалар Раҳимовнинг оиласи яшайдиган уйда тинтув ўтказиб, унинг хотинини миграция бўлимига олиб кетишган. У ерда унга Россияда бўлиш режимини бузиш бўйича баённома расмийлаштирилган.
«Киришди, ойим билан саломлашишди, кейин отам ҳақида сўрай бошлашди. Кейин уйни тинтиб чиқа бошлашди. Улар келганларининг сабабини протокол охирига ёзишди, ўқиб беришди, лекин мен деярли ҳеч нарсани тушунмадим. Баённома нусхасини қолдиришмади. Кимлардир келиб, паспортимизни кўришди ва Советскийга бориш кераклигини айтишди. Негалигини айтишмади. Онамни олиб кетишаётганда мен ҳам бирга боришимни айтдим. Синглим қўрқиб кетди», – дейди Раҳимовнинг 15 ёшли ўғли.
Қайд этилишича, ходимлар Раҳимовни уйдан топа олмагач, Симферопол тумани Дубка қишлоғидаги қурилиши битмаган уй томон йўл олган. Қўшниларга кўра, у ердан ўқ ва портлаш овозлари келган. Воқеа жойига ФХХ, Тергов қўмитаси, ИИВнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ва ОМОН машиналари ҳам етиб келган. Кейинроқ гувоҳлар маросим хизматлари автомобилини ҳам кўришган.
ФХХ гумондор қўлга олиш чоғида қуролли қаршилик кўрсатганини маълум қилган. Қрим прокуратураси ҳолат бўйича текширув бошланганини билдирган.
Қрим раҳбари Сергей Аксенов марҳум халқаро террористик ташкилотлар аъзоси сифатида қидирувда бўлганини айтиб, унинг ўлдирилишида иштирок этган кучишлатар ходимларга миннатдорлик билдирган.
Маълумот учун, 2010 йилда МХХ Самарқанд вилоят бошқармаси Наби Раҳимовга нисбатан «Ҳизб ут-Таҳрир»га аъзолик бўйича жиноий иш қўзғаган ва кейинроқ унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Раҳимов 2013 йилда Москвада қўлга олингач, адвокат ёллаб, агар экстрадиция қилинса, Ўзбекистонда уни сиёсийлашган таъқиб ва қийноқлар кутаётгани, Москвада эса ноинсоний шароитларда сақланаётганини айтган. У адвокатлар орқали Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилган, суд унинг аризасини қаноатлантириб, маънавий зарар учун унинг фойдасига Россиядан 17 минг евро компенсация тўланиши лозимлиги ҳақида қарор чиқарган.
«Настоящее время»нинг қайд этишича, 2014 йилда Қрим Россия томонидан эгаллаб олинганидан буён яриморолда мустақил журналистлар, ҳуқуқ фаоллари, қрим-татар миллий ҳаракати вакиллари ва қримлик мусулмонлар «Ҳизб ут-Таҳрир»га алоқадорликда гумонланиб мунтазам равишда тинтув қилиб турилади.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.