Ўзбекистонлик чавандозлар Москвадаги нуфузли турнирда совриндор бўлди

Ўзбекистонлик чавандозлар Москвадаги нуфузли турнирда совриндор бўлди

Москва шаҳрида конкур бўйича “Bit River” турнири ўз ниҳоясига етди. 26-28-май кунлари учинчи бор ўтказилган мусобақада ҳамюртларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этишди.

“Jump&Drive” дастурини ўз ичига олган 11-йўналиш спортчиларимиз учун муваффақиятли якунланди. Беллашувларда Хуршидбек Алимжонов билан тандем ҳосил қилган Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев 120 см тўсиқлардан ўтиш баҳсларида энг яхши натижани қайд этишди.

145 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш йўналишида эса Аъзам Толиббоев иккинчи ўринга сазовор бўлди. “Базарт Де Рует” лақабли тулпорда ҳаракат қилган юртдошимиз фақатгина россиялик Василиса Еростовойдан орта қолди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!