Ўзбекистонлик аёл Қозоғистонда самолётда тамаки чеккани учун жазоланди

Ўзбекистонлик аёл Қозоғистонда самолётда тамаки чеккани учун жазоланди

32 ёшли Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда самолётда электрон сигарет чеккани учун жаримага тортилди, деб хабар бермоқда Казинформ транспорт полицияси бошқармаси матбуот хизматига таяниб.

“Олмаота аэропортидаги полиция бўлимига Тошкент-Олмаота рейсида йўловчилар орасида ҳуқуқбузар ҳам борлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Аёл йўловчи далолатнома билан полицияга топширилди", - деди Полиция транспорт бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Кализхон Кобландин.

Аёлга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, 3 603 020 сўм (350 доллар атрофида) жарима солинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!