Ўзбекистонга Қозоғистондан совуқ ҳаво массаси кириб келади

Ўзбекистонга Қозоғистондан совуқ ҳаво массаси кириб келади

Ўзбекистон ҳудуди устида бир неча кун давомида ҳукмронлик қилган совуқ антициклон чекинишни бошлайди, бу кечки совуқларнинг бироз пасайиши ва кундузги ҳароратнинг озгина кўтарилишига олиб келади, деб хабар қилмоқда "Ўзгидромет".

Таъкидланишича, 9-10 ноябрь кунлари кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ҳарорат 0-5 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

"Якшанбада Қозоғистон ҳудуди бўйлаб навбатдаги совуқ ҳаво оқими ўтади. Республикамиз ана шу совуқ оқим чегарасида бўлади. Шу сабабли булутлар кўпайиб, ҳарорат 2-3 даражага бир оз пасаяди", - дейилган хабарда.


 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!