Ўзбекистонга BYD автомобилларини олиб кириш чекланиши мумкин

Ўзбекистонга BYD автомобилларини олиб кириш чекланиши мумкин

BYD компанияси электромобилларнинг маҳаллий иқлим ва йўл шароитларига мослаштирилмагани ҳамда расмий кафолатга эга бўлмагани важи билан тартибсиз импортни чеклаш бўйича ҳукуматга мурожаат билан чиққан.

Бу ҳақда президентнинг электромобиллар бўйича имзолаган қарорида ҳам қайд этилган.

Президент 18 март куни имзолаган қарорга кўра, 1 июлга қадар «Ўзавтосаноат» ва масъул вазирликлар томонидан BYD бренди остидаги электромобил ва гибрид автомобиллари импортини тартибга солиш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилиши лозим.

Бунда масъуллар қонунчилик ҳужжатлари, жумладан, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти принципларидан келиб чиқиб таклифларни тайёрлаши керак бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!