Ўзбекистонда зилзилалар тўғрисида барвақт хабардор қилиш учун миллий тизим тест режимида ишга туширилди

Фанлар академияси Сейсмология институти томонидан ишлаб чиқилган кучли зилзилалар тўғрисида барвақт хабардор қилиш услубиёти асосида миллий тизим тест режимида ишга туширилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази бошлиғи Қаҳрамон Қўчқоров маълум қилди.
Фанлар академияси Сейсмология институти томонидан ишлаб чиқилган кучли зилзилалар тўғрисида барвақт хабардор қилиш услубиёти асосида миллий тизим тест режимида ишга туширилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази бошлиғи Қаҳрамон Қўчқоров маълум қилди.
Президентининг 2023-йил 16-майдаги қарорнинг 1-бандида Фавқулодда вазиятлар вазирлигига 2023-йил 1-декабрдан бошлаб Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизимини босқичма-босқич ишга туширилиши вазифаси юклатилган.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида, 2023-йил 10-июнда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси ва Рақамли технологиялар вазирлигининг малакали мутахассисларидан иборат идоралараро ишчи гуруҳ шакллантирилди. Ишчи гуруҳ томонидан Япония, Мексика, АҚШнинг Калифорния, Италия, Канада ва Корея Республикасининг тажрибалари ўрганилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизимини 3 босқичда амалга оширилиши белгиланди.
1-босқич 2023-йилда Фанлар академияси Сейсмология институти томонидан ишлаб чиқилган кучли зилзилалар тўғрисида барвақт хабардор қилиш услубиёти асосида миллий тизимни тест режимида ишга тушириш;
2-босқич 2024-йилда Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилинган 40 дона акселерометрларни сейсмик фаол зоналарга ўрнатиш, сейсмик стансиялар сонини 100 тага етказиш ҳамда қўшни Республикалар Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари билан ўзаро англашув меморандумлари асосида стансиялар маълумотларини тўғридан-тўғри алмашиш ҳамда Марказий Осиё кучли зилзилаларни қайд этиш тармоғини яратиш;
3-босқич 2025-йилларда Жамғарма маблағлари ҳисобидан янги акселерометрлар харид қилиш ҳамда сейсмик кузатувлар тармоғи стансиялари сонини 200 тага етказиш шунингдек, кучли зилзилаларни қайд этиш тармоғини Халқаро кузатувлар тармоғига интеграциялаш ҳамда Германиянинг Сеисcомп дастурий таъминоти ёрдамида эрта огоҳлантириш тизимини тўлиқ ишга тушириш.
Ҳозирги кунда 1-босқичи тугатилиб тест режимида ишга туширилди. Яъни, 1-босқич доирасида Фанлар академияси Сейсмология институти томонидан ишлаб чиқилган услубиёт асосида яратилган кучли зилзилаларни қайд этувчи акселерометрлар Республика бўйича Фарғона, Наманган, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Бойсун, Нурота, Газли, Пачкамар стансияларига жами 9 та акселерометрлар ўрнатилди.
Ҳозирда қарорда белгиланганидек, сейсмик стансияларда акселерометрлар МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли зилзила кучи қайд этилганда:
Сейсмик маълумотлар сейсмик стансиялардаги махсус дастурлар орқали автоматик тарзда таҳлил қилинади ҳамда зилзиланинг Тошкент шахрига етиб келиш вақти махсус хабар келади. Ушбу тизим хозирда синов тариқасида кўриб чиқилмоқда. Шунингдек маълумотла аниқлиги ва хатоликлари текширилмоқда.
Бундан ташқари, ҳозирда Швейсариянинг Сейсмологик хизмати (СЕД) ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази ўртасида Ўзбекистонда эрта огоҳлантириш тизимини ишга тушириш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, "Кучли зилзиладан огоҳлантириш" мобил иловаси ишлаб чиқилган. Зилзиладан эрта огоҳлантириш тизими тўлиқ ишга туширилиб, ишлаши тўлиқ текширилгандан сўнг, мобил илова орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади.