Ўзбекистонда яна 400 га яқин одам коронавирус юқтирди, қурбонлар ҳам бор
2021 йил 11 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95467 (+395) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
– 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
– 8 нафари Андижон вилоятида,
– 3 нафари Бухоро вилоятида,
– 3 нафари Жиззах вилоятида,
– 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
– 2 нафари Навоий вилоятида,
– 8 нафари Наманган вилоятида,
– 72 нафари Самарқанд вилоятида,
– 4 нафари Сирдарё вилоятида,
– 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
– 3 нафари Фарғона вилоятида,
– 5 нафари Хоразм вилоятида,
– 60 нафари Тошкент вилоятида,
– 216 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
– Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
– Бухоро вилоятида 7 нафар,
– Наманган вилоятида 6 нафар,
– Самарқанд вилоятида 78 нафар,
– Сирдарё вилоятида 13 нафар,
– Фарғона вилоятида 5 нафар,
– Хоразм вилоятида 4 нафар,
– Тошкент вилоятида 48 нафар,
– Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90976 (+312) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 666 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3825 нафар бемор даволанмоқда.