Ўзбекистонда помидор нега ҳамон қиммат?

Ўзбекистонда помидор нега ҳамон қиммат?

Ўзбекистонда совуқ ҳаво ва газ тақчиллиги помидор нархининг ошишига сабаб бўлди. Бу ҳақда EastFruit таҳлилчилари маълум қилди.

Йил бошидаги ғайритабиий совуқлар ва иссиқхоналарда газ танқислиги Ўзбекистонда помидорнинг улгуржи нархининг ошишига сабаб бўлди. Охирги бир ой ичида улар 1,5 баробар ўсди.

“Ушбу иссиқхоналарда ҳарорат кескин пасайди - помидор ўсимликлари учун рухсат этилган меъёрлардан анча паст бўлиб, бу уларнинг нобуд бўлишига олиб келди. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда помидор экинларининг ўртача нобуд бўлиши 50 фоиздан 70 фоизгача бўлади”, — дея изоҳ берди ГДФ Эхпорт тижорат директори Хусан Хайдаров.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!