Ўзбекистонда пневмониядан ўлим сони кўпаяётганига изоҳ берилди

A A A
Ўзбекистонда пневмониядан ўлим сони кўпаяётганига изоҳ берилди

Коронавирусдан касалланган беморларнинг расмий статистикаси яшириб кўрсатилаётганлиги, бу масалада Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори аввал берган, сўнг рад қилиб чиққан маълумотлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу борада билдирган муносабатидан сўнг «Tez News» мухбири ССВнинг Республика Патологоанатомия илмий-амалий маркази директори, профессор Ражаббой Исроиловдан шу мавзуда интервью олишга қарор қилди.

 

«Aввало, шуни таъкидлашни истардимки, ҳар қандай давлат амалдори ёки ходими оммага бундай маълумотларни тақдим этишдан олдин, албатта, шу соҳа мутахассисидан маслаҳат сўраши керак. Нега десангиз, бундай ҳақиқатдан йироқ маълумотлар билан баёнот билдириш тиббиёт ходимларига нисбатан ишончсизликни юзага келтиради. Бу масалада вазирликнинг 143 нафар дея берган маълумоти тўғри ҳисобланади. Бугунга келиб 3 минг нафар атрофида бемор ушбу вирусдан даволанмоқда. Шундан 1155 нафари Самарқанд вилоятида бўлиши мумкин эмас-ку?! Тошкент шаҳрида 1000 нафардан зиёд бемор коронавирусдан даволаняпти, вилоятларда эса бу кўрсаткич 140—150 кишини ташкил қилади. Мен бу маълумотларни асоссиз деб ҳисоблайман», — дейди Ражаббой Исроилов.

Профессор Ражаббой Исроиловнинг сўзларига кўра, Акмал Бурхонов аслида бундай маълумотлар коронавирусга ташхис қўядиган лаборатория ходимлари ёки марҳумнинг мурдаси ёрилиб, микроскопда кўздан кечирилиб, ҳақиқий вирус эканлиги тасдиқланганидан кейингина шу каби баёнотни бериши ўринли.

«Бутун дунёда пандемия ҳолати кетаётган даврда касалликлар кўплиги ва ундан даволанаётганларнинг сони коррупцияга ҳеч қандай алоқаси бўлмаса керак, деб ўйлайман. Коррупция агентлиги ўз ишини билиб, шуғулланиши мақсадга мувофиқ. Аслида халққа бирор бир маълумотни етказишда аниқ, ишончли маълумотларга асосланиш керак, зеро ҳар бир гапнинг ортида жавобгарлик турибди. Улар мутахассислар билан маслаҳатлашмасдан, ўз маълумотлари асосида осонгина 1155 нафар деб юборяпти. Мен соҳа мутахассиси сифатида айтаманки, бундай бўлиши мумкин эмас!» — қўшимча қилди профессор.

Шунингдек, суҳбат давомида Паталогик-анатомик илмий-амалий маркази директори Ражаббой Исроилов суҳбат чоғида Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус ёки бошқа касалликка оид маълумотларни яширишга ҳаққи йўқлигини, бу Давлат статистика бўлими томонидан назорат қилинишини алоҳида таъкидлади.

«Улар кунлик маълумотни — қайси касаллик бўлишидан қатъи назар, нечта касаллик бўлди, нечтаси даволанди, нечтаси натижасида ўлим юзага келди — ҳаммасини статистика маълумотига киритиб, жаҳон статистикасига йўллайди. Шунинг учун ҳам бу маълумотларни яшириб бўлмайди ва мумкин эмас. Бу борада энг ишончли маълумот бу — Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикасидан олинган маълумот ҳисобланади», — дея таъкидлади Ражаббой Исроилов.

Профессорнинг сўзларига кўра, коронавирус диагностикаси ПЦР ва иммунафермент усули орқали аниқланади.

Коронавирус, биринчи навбатда, нафас йўлларига — бурун ва томоқ йўлларига тушиб, ўша жойда жойлашган қопловчи эпителийга кириб, кўпаяди ва касалликни бошлаб беради. Шунинг учун ҳам ПЦР анализлари учун бурун ва томоқнининг чуқур жойидан таҳлил олиб текширилмоқда.

«Бу вирус бошланғич даврида бурунни касаллантирса, кейин ундан кўпайиб, нафас йўлларидан ўпкага тушиши мумкин. Лекин биз ўпкадан ташхис ололмаймиз-ку, унақа усулнинг ўзи йўқ. Вирус ўпкага тушгандан кейин пневмония касаллигини қўзғатяпти. Бу касаллкининг ҳозирги кунда кўпайиб кетиши, бир томондан, коронавирусга боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, вирус таъсирида ўпка касалликларининг авж олиши оқибатида пневмония сабаб вафот этганлар сони COVID-19 натижасида ҳаётдан кўз юмган кишилардан кўпайиб кетди. Шунинг учун ҳам ўпка касалланганда ПЦР тестидан ўтмаслик оқибатида пневмониядан ўлим сони кўпайди», — дейди профессор.

Коронавирусдан қанча киши касал бўлиши, улардан нечтаси вафот этиши махсус диагностика ёрдамида тасдиқланади.

«Юқорида айтганимдек, ПЦР номли қурилма бор, яъни у вируснинг антигенини аниқлайди. Бундан ташқари, иммунофермент таҳлил ҳам мавжуд. Мазкур усуллар ёрдамида организмда вирус бор ё йўқлиги тасдиқлаганидан кейин ‘коронавирус мавжуд’ деган ташхис қўйилади ва ҳисоботга олинади. Иккинчи томондан, агар бемор лабораториявий диагностикадан ўтмаган бўлса, биз — патологоанатомлар томонидан вирус тасдиқланганидан кейин ҳисоботга қўшилади», — дея таъкидлайди профессор.

Ражаббой Исроилов нафақат коронавирус, балки ҳар қандай касалликдан вафот этганларнинг сони ҳеч қачон яширилмаслиги, агар ўтган бемор патологоанатал текширувдан ўтмаган бўлса, уни даволаган шифокорлар ўлим сабабини маълумотномага киритиб, унинг яқинларига бериши шартлигини маълум қилган.

«Aгар марҳумларнинг мурдаси патологоанатал текширувдан ўтган бўлса, улар ҳам ҳақиқий ўлим сабабини кўрсатиб, қариндош-уруғларига беради. Бу тартиб бутун дунёда қўлланилади. Ҳозирги кунда 487 нафар коронавирус натижасида вафот этгани айтилган беморлар ПЦР лабораториясида аниқ COVID-19 ташхиси қўйилганлар ҳисобланади. Шунингдек, коронавирус таҳлили манфий бўлиб, лекин бошқа касаллик натижасида ҳаётдан кўз юмганлар ҳам бор, албатта. Уларнинг ичида ҳам вирусдан вафот этганлар бўлиши мумкин, чунки биз ўпкадан анализ ололмадик, ташхис қўёлмадик, лекин коронавирусдан ўлдими, пневмонияданми аниқлик киритилмади, шундай экан, статистикага ҳам қўшилмади. Буни яшириб ўтириш шарт эмас. Умумий касалларнинг ҳозирги сони фақатгина ПЦР билан тасдиқланган касаллардир», — дейди профессор.

Шунингдек, профессор Ўзбекистон аҳолиси орасида коронавирус натижасидаги ўлим кўрсаткичларининг дунёдаги вазиятга нисбатан камлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

«Ўзбекистон аҳолиси орасида коронавирус натижасидаги ўлим кўрсаткичларининг дунёдаги вазиятга нисбатан камлиги — Ўзбекистон Президенти томонидан вазиятнинг шахсан назорат остига олинганлиги, қолаверса, соғлиқни сақлаш тизими, жумладан, шифокорларимизнинг жонкуярлиги ва ўз ишига масъулият билан ёндашишининг натижаси, деб ҳисоблайман.

Шу ўринда, пандемия шароитида вазиятни яхшилаш учун Ҳукумат даражасида жуда катта ёрдам кўрсатилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим, жумладан, пандемия даврида Ўзбекистонга кўплаб тиббий ускуналар олиб келинди. Мана, яқинда Ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаши билан яна бир ниҳоятда ноёб JEM-2100 Plus тиббий қурилмаси Ўзбекистонга Япониядан келтирилиши кутилмоқда. Мазкур қурилма Ўзбекистонинг патологоанатомия илми ҳамда бу йўналишдаги тадқиқотларни янада юқори даражага олиб чиқишига ишончим комил», — дея суҳбатни якунлади профессор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Энди Тошкент вилояти йўлларида “Damas” ҳаракати чекланади

“Damas”лар сонининг кўплиги яхши, лекин улар тирбандлик келтириб чиқармоқда”, — деди Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев.

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

АҚШ суди Жеффри Эпштейннинг ўлимидан олдин ёзиб қолдирган тахминий хатини оммага эълон қилди

Таъкидланишича, ушбу хат 2019 йил июл ойида Эпштейннинг камерадоши, собиқ полициячи Николас Тартальоне томонидан топилган

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

Олтин конининг қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Anadolu Ajansi агентлиги хабар берди.

Эрон расмийлари Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш учун юзлаб катерлардан иборат "чивинлар флоти"дан фойдаланмоқда

Нашрнинг ёзишича, бу "чивинлар флоти" Теҳроннинг энг фаол устки денгиз кучи ҳисобланади.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Роналду шокда! “Ан-Наср” дарвозабони ўзига гол уриб, чемпионликни ортга сурди

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.

Зеленскийнинг собиқ матбуот котиби у ҳақида кескин баёнот берди

Унга одамлар барибир. Уни ҳокимиятни сақлаб қолиш қизиқтиради. У тарихда буюк қаҳрамон бўлиб қолишни истайди

Трамп: "Москвага боришим мумкин"

Трамп бу баёнотни Хитойга жўнаб кетишдан олдин журналистлар билан суҳбатда айтган.

"Мен президент офисида яшаганман" Андрей Ермак ўз айбини рад этди

Ермак жиноий гуруҳ таркибида пул ювишда — Киев яқинидаги "Династия" элит кооперативи қурилиши орқали иштирок этганликда гумон қилинмоқда

Хантавирус Ўзбекистон учун қанчалик хавфли?

Хантавирус кўпинча кемирувчилар орасида учрайди, одамларга кам ҳолларда юқади.

Зеленскийни ағдариш режаси фош бўлди

Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.

Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар ­­­– Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.

Деновда кураш мусобақасида полвон пичоқлаб ўлдирилди

Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.