«Мингўрик – Чилонзор буюм бозори» метро линияси қурилади

«Мингўрик – Чилонзор буюм бозори» метро линияси қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфратузилмадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари сони ортиб бораётгани, шаҳар кенгайиши ва жамоат транспортига талаб ошиши метрополитенни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишни тақозо этмоқда. Шу мақсадда 2030 йилгача метрополитенда кунлик йўловчилар сонини 1,8 миллион нафарга етказиш, метро бекатлари сонини 79 тага, линиялар узунлигини 103 километргача ошириш мақсад қилинган. Шунингдек, поездлар ҳаракати интервалини босқичма-босқич 1,5-3 дақиқагача қисқартириш кўзда тутилган.

Метрополитен инфратузилмасини яхшилаш ва молиявий соғломлаштириш бўйича ҳам қатор чоралар белгиланмоқда. Жумладан, 2026-2028 йилларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва фуқаро муҳофазаси объектлари техник базасини такомиллаштириш чоралари кўрилади.

Йўловчилар хавфсизлигини кучайтириш мақсадида «Шаҳристон» метро бекати платформаларида синов тариқасида ойнали ҳимоя тўсиқларини ўрнатиш таклиф этилди. Халқаро тажрибага кўра, бундай тўсиқлар платформалардаги бахтсиз ҳодисаларни 80-90 фоизгача камайтириш имконини беради. Шу билан бирга, улар қўшимча реклама майдонларини яратиш орқали даромадларни оширишга ҳам хизмат қилади.

Яна бир муҳим йўналиш – янги линиялар қурилиши. Хусусан, «Мингўрик – Чилонзор буюм бозори» метрополитен линияси бўйича лойиҳа баҳолаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Биринчи босқичда «Мингўрик – Жанубий вокзал» йўналиши, иккинчи босқичда эса «Жанубий вокзал – Чилонзор буюм бозори» йўналишини қуриш имкониятлари ўрганилади.

Метрополитенда қўшимча даромад манбаларини шакллантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Вагон ва платформаларда рақамли реклама майдонларини аукцион орқали хусусий секторга ижарага бериш, метро бекатларида вендинг аппаратлари, кичик савдо объектларини жойлаштириш, станциялар олдида автотураргоҳлар ташкил этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, бўш турган бино ва хоналарни коворкинг ва кичик офис сифатида тадбиркорларга аукцион асосида ижарага бериш таклиф этилди.

Автотранспортдан метро тизимига қулай ўтишни таъминлаш мақсадида «Park&Ride» тизимини йўлга қўйиш таклиф қилинди.

Тақдимотда ҳаракат таркибларини янгилаш ва электродепо қуриш масалалари ҳам муҳокама қилинди. 2027-2030 йилларда метрополитен учун талаб этиладиган ҳаракат таркибларини харид қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Шу муносабат билан янги ҳаракат таркиблари учун электродепо қуришга зарур ер майдони ажратилади.

Шунингдек, 2027-2035 йилларда Тошкент метрополитенини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш белгиланмоқда. Унда метрополитен тармоқларини икки баробарга кенгайтириш, йўловчи ташиш ҳажмини 2,5 баробарга ошириш, экологик барқарор, энергия тежамкор ва хавфсиз транспорт тизимини яратиш, сервис сифати ва йўловчилар учун қулайликларни янада ошириш вазифалари қамраб олинади.

Йўл кира ҳақини тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳам таклифлар билдирилди. Хорижий тажриба асосида масофага қараб тўлаш, аҳоли тоифалари учун имтиёзлар, кунлик, ҳафталик ва ойлик абонементлар тизимини жорий этиш имкониятлари ўрганилади.

Президентимиз жамоат транспорти, айниқса, метрополитен йирик шаҳар ҳаётида энг муҳим инфратузилмалардан бири эканини таъкидлади. Шу боис, хизмат сифати, хавфсизлик, молиявий барқарорлик ва замонавий бошқарувни бир-бири билан узвий боғлиқ ҳолда ривожлантириш зарурлиги қайд этилди. Тақдим этилган таклифларни маъқулланиб, уларни амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"да гуруҳ босқичида чиқиб кетиши башорат қилинди

Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.

АПЛда нархи энг кўп ошган футболчилар маълум қилинди: Ҳусанов ҳам "топ-10"да

Футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган "Transfermarkt" портали 2025/26 йилги мавсум якунланганидан сўнг Англия Премьер-лигаси бўйича маълумотларни янгилади.

«Жуманжи» актёри ваҳшийларча ўлдирилди

Лос-Анжелес полицияси америкалик актёр Жеймс Хэндининг ўлдириб кетилиши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда. Гумонланувчи 2004 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби(?)

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар жойлаштирилган.

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ўйини Эбола сабаб бекор қилинди

9 июн куни Испанияда бўлиб ўтиши режалаштирилган Конго Демократик Республикаси ва Чили ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

АҚШ хавфсизлик ходимлари Ўзбекистон терма жамоасини алоҳида текширувдан ўтказди (видео)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди

Шомуродов фаолиятини Саудия Пролигасида давом эттириши мумкин – манба

Қайд этилишича, Элдор Саудияга йўл оладиган бўлса, янги клубида тахминан 3 миллион евро атрофида маош олиши маълум қилинди.

Сергели машина бозорида ноқонуний савдогарларнинг расми илиб қўйилди

Бозор маъмурияти ушбу шахслар ноқонуний савдо билан шуғулланиб келганлигини таъкидлаган ҳолда, харидор ва сотувчиларни алданиб қолмасликка чақиряпти.

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия иккита пенальти ҳисобига Ўзбекистонни мағлубиятга учратди (видео)

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон миллий жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик ўйинини ўтказди

«Бу энг шов-шувли сайловлар эди»: Россия телеканаллари Арманистондаги сайлов кунини қандай ёритди

Россия давлат оммавий ахборот воситалари Арманистондаги парламент сайловларига катта эътибор қаратди.

Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб вафот этди

Аниқланишича, вафот этган фуқаро ота-она ва яқинлари билан бирга Туркияга сайёҳ сифатида келган.

Сурия давлатидаги терроризмни молиялаштиришда айбланган 8 киши қамалди

«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.

Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди

Болалар омбудманининг ИИВ га сўрови асосида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери тақдим этилди.

Франция ва Германия қўшма қирувчи самолёт лойиҳасидан воз кечмоқчи

Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.

Нетаньяҳу Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши операцияси давом этишини маълум қилди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг Исроил Мудофаа кучларининг (IDF) Ливандаги Ҳизбуллоҳга қарши операцияси ҳали якунланмаганини билдирди.

Филиппин жанубидаги кучли зилзила оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар беришича, жабрланганлар сони 200 нафардан ошган.

Режимни мустаҳкамлаш ва Россияни жиловлаш: нима учун Си Цзиньпин Шимолий Кореяга ташриф буюрди?

Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Пхеньянга келган Си Цзиньпин ва Ким Чен Ин икки давлат ўртасидаги «енгилмас дўстлик»ни яна бир бор таъкидлади.

Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда

Ҳужжатлар кўриб чиқиш учун тегишли судловга юборилган. Воқеа қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган.

Филиппиндаги зилзила қурбонлари сони 19 нафарга етди

Полиция маълумотларига кўра, офат туфайли камида 134 киши жароҳатланган.

Қаршида газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди​​​​​​​

Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб борган. Айни пайтда портлаш оқибатида келиб чиққан ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Доминикан Республикасида бизнес-жет ҳалокатга учраб, портлаб кетди

Gulfstream G200 бизнес-жети Техасга чартер рейсини амалга ошираётган бўлган.

Андижонда 16 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилоят ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори-ижтимоий ходими лавозимида ишлаган С.Б вояга етмаган У.Мни Андижон шаҳарда жойлашган кўп қаватли уйга олиб бориб, у билан жинсий алоқа қилганлиги аниқланган.

Тошкент метросида йўловчининг пауэрбанки тутаб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, пауэрбанк тутаб кетганидан сўнг унинг эгаси қурилмани вагон полига улоқтириб юборган.

Тошкент ва Хоразмда наркосавдогарлар ушланди

Дастлабки суриштирув давомида у ўзининг онасига тегишли Тошкент туманидаги хонадонда гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги аниқланди.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази: Эбола эпидемияси рекорд даражага етиши мумкин

АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) таҳлилчилари томонидан тайёрланган моделларга кўра, Марказий Африкадаги Эбола эпидемияси 2014 йилдаги рекорд даражадаги эпидемия кўламига етиши ёки ҳатто ундан ошиб кетиши мумкин.

АҚШда ярим аср ичида илк бор ҳарбийлар қатл этилиши мумкин

Қўшма Штатлар Қуролли Кучлари ярим асрдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта ҳарбий қатлларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ABC телеканали ички армия ҳужжатига таяниб хабар берди.

Руминия президенти: Констанца портида портлаган дрон Украинага тегишли бўлган

Руминия президенти Никушор Дан Констанца фуқаролик порти ҳудудида портлаган денгиз дрони Украинага тегишли бўлганини расман тасдиқлади.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил ҳужумлари оқибатида қарийб 3600 киши ҳалок бўлди

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2 мартдан буён Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 3593 нафарга етган. Шунингдек, қарийб 11 минг киши турли даражада жароҳат олган.

Уюшган жиноятчилик ва наркожиноятларга қарши курашда муҳим натижалар

Жорий йилнинг январ–май ойларида ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор бўлинмалари ҳамкорлигида уюшган наркожиноятчилик ҳамда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши комплекс тезкор тадбирлар амалга оширилди.

Фарғонада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ушбу қоидабузарликлар натижасида, электр таъминоти корхонасига жами 2 миллиард 154 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.