Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон Австралияни мағлуб этиб, гуруҳда биринчи бўлди
Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган ўсмирлар (U17) ўртасидаги Осиё кубогида 3-тур баҳслари бўлиб ўтди. «D» гуруҳидан жой олган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Австралияга қарши баҳс олиб борди.
Учрашув давомида тўлиқ устунликка эга бўлган Сергей Чигодаев шогирдлари рақиб дарвозасига иккита жавобсиз гол уриб, 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Голларга Миркомил Муродов (28-дақиқа) ва Аҳрор Равшанбеков (45-дақиқа) муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичини 6 очко билан пешқадам сифатида якунлади ва чорак финал йўлланмасини нақд қилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада чорак финалга йўл олган жамоалар автоматик равишда Қатарда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасига ҳам эга бўлишди. Аввалроқ ҳамюртларимиз Ҳиндистон устидан қозонилган ғалаба (3:0) орқали кичик мундиал чиптасини нақд қилиб қўйишган эди.
Ўзбекистон — Австралия 2:0
Голлар: Миркомил Муродов 28, Аҳрор Равшанбеков 45.
Ўзбекистон таркиби: Олимжон Шомуродов, Муҳаммад Ҳакимов, Муҳаммад Маматов, Амирхон Эркинов, Ислом Равшанов, Сухроб Садиржонов, Миржамол Анваров, Аҳрор Равшанбеков, Адис Абдунабиев, Лазиз Абдураимов, Абубакир Раҳимов.
