Германиянинг Mercedes-Benz автомобиль ишлаб чиқарувчиси Берлиндаги барча дилерлик марказларини Alpha Auto Group раҳбари канадалик бизнесмен Кулдип Билланга сотди.
Бу ҳақда Bild газетаси манбаларга таяниб хабар берди.
Келишув Германия пойтахтида жойлашган еттита филиални ўз ичига олган бўлиб, уларда тахминан 1500 киши иш билан таъминланган. Бундан ташқари, газетанинг таъкидлашича, Mercedes-Benz ўзининг дилерлик марказларини Гамбург, Мюнхен ва Рейн-Рур саноат минтақаси каби бошқа бир қанча йирик шаҳарларда сотишни режалаштирмоқда. Жами бу тахминан 8000 иш ўрни таъсир қилиши мумкин.
Берлин дилерлик марказлари ходимларига келишув ҳақида электрон почта орқали хабар берилди. Уларга танлов берилди: пул компенсациясини қабул қилиш ёки атиги бир йил давомида иш хавфсизлиги кафолатини қабул қилиш. Шундан сўнг, уларнинг амалдаги меҳнат шартномалари бекор қилинади ва янги шартномалар тузилади. Бироқ, янги эгаси тариф мажбуриятларини бажарадими ёки йўқми деган савол очиқ қолмоқда.
Bild Берлиндаги Mercedes-Benz дилерлик марказлари ходимлари икки йил давомида савдони олдини олишга ҳаракат қилишганини, аммо уларнинг барча уринишлари муваффақиятсиз бўлганини таъкидлайди.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
Полшанинг Бяла-Подляска шаҳрида россиялик рассом ва фаол Семён Скрепетский отиб ўлдирилди. У Путин ва Лукашенко ҳақидаги сиёсий карикатуралари билан танилган эди.
Фотосессиялар йирик мусобақалар олдидан жамоаларнинг барча футболчилари ва бош мураббий иштирокида ташкил этилади ва ташкилий қўмитанинг расмий фото суратчиси томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Украина президенти Зеленскийдан G7 саммити доирасида учрашув ўтказиш бўйича расмий таклиф олмаганини маълум қилди.
Эронлик сиёсий таҳлилчи Ҳамид Содиқнинг таъкидлашича, Исроилнинг минтақадаги ҳаракатлари ва мустақил ҳарбий қарорлари Вашингтон манфаатлари учун тобора каттароқ муаммога айланмоқда.
Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.
Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.