Ўзбекистонда пенсиянинг минимал миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслиги белгиланди

Ўзбекистонда пенсиянинг минимал миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслиги белгиланди

Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар беради Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Хусусан, “Ижара тўғрисида”ги қонунга ижарачининг ногирон бўлиб қолганлиги ижара шартномасини тугатиш учун асос бўлишини бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойгача узайтирилди.

Шунингдек, фуқароларга пенсия тайинлаш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДXP орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.

Бундан ташқари, қонунда пенсиянинг энг кам миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслигини белгилаш, пенсиялар миқдорларини йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда ошириб бориш тартиби аниқлаштирилди.

Шу билан бирга “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга фуқарода давлат пенсия таъминоти ҳуқуқи юзага келганлиги тўғрисида Пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган маълумотлар фуқаронинг пенсия тўловларини олиши учун асос бўлишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Маълумот учун, ҳозир Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4 миллион нафарга етган. Нафақа ва моддий ёрдам олувчилар 2 миллион 471 минг 900 нафарни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!