Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков 7 апрель куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда коронавирусга қарши эмланганларда қандай ножўя таъсирлар кузатилаётганини маълум қилди.
Маълум бўлишича, ҳозирги кунга қадар умумий эмланганлар орасида енгил даражадаги ножўя таъсирлар 71 ҳолатда қайд этилди. Булар қандай ножўя таъсирлар:
Шунингдек, Отабеков коронавирус ҳали ҳам ёшлар орасида кенг тарқалганлигини тасдиқлади. Масалан, 6 апрелда 206 та ҳолат қайд этилган, шулардан 54 таси (26,2 фоиз) 19 ёшгача бўлган ёшлар ҳисобланади. Бироқ ушбу кўрсаткич Соғлиқни сақлаш вазирлигининг статистикасидан фарқ қилади. Вазирликнинг статистикасига кўра, сешанба куни коронавирусга чалиниш бўйича 192 та ҳолат қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланди. Эмлаш дастлаб қариялар, соғлиқни сақлаш ходимлари, ОАВ вакилларида кўнгилли тарзда ўтказилади. 6 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши жами эмланганлар сони 49 602 нафарга етди. Улар AstraZeneca ва Ўзбекистон—Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланмоқда. Ўзбекистонда тўлиқ эмлаш курсини тамомлаган фуқароларга QR-кодли сертификат берилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.