Коронавирус тарқалишига қарши курашиш доирасида «Халқ банки» маҳалла қўмиталарида пенсия тарқатишнинг янги тартибига ўтмоқда. Нафақахўрлар ҳар бир кўча ва уйда алоҳида-алоҳида таклиф қилинади. Бу ҳақда «Халқ банки»нинг пул муомаласи ва касса операциялари бўлими бошлиғи Олтибой Шариповга таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.
«Апрель ойидан бошлаб олдингидек кўчма касса орқали пенсияларни тарқатишда маҳалладаги нафақахўрларнинг барчасини йиғмаймиз. Бу алоҳида кўчалар ва уйлар бўйлаб амалга оширилади. Ўн кишидан ортиқ одам тўпланмайди. Бу борада бизга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ёрдам беради», — дейди Шарипов.
Таъкидланишича, кўчма касса ходимлари антисептик геллар, қўлқоплар ва махсус ҳимоя кийимлари билан таъминланган.
Олтибой Шариповнинг сўзларига кўра, банк нафақахўрларга қатор қулайликларни таклиф этиб, улар орасида пластик карточка эгалари сонини кўпайтириш бўйича ҳам иш олиб бормоқда. «Халқ банки»нинг «Нафақа» (йиллик 8 фоиз) картаси бепул очилади. Картадаги нафақа қолдиғига ойлик фоизлар тўланиши кўзда тутилган.
Шунингдек, ушбу карта орқали овердрафт хизматидан фойдаланиш мумкин — ҳисобда пул етмаса, банк энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида кредит беради. Овердрафтдан ҳар ой пенсия тушгунига қадар фойдаланиш мумкин. Кредит муддати — 12 ой, ойлик фоиз ставкаси — 1,33 фоиз.
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 3,4 миллион нафақа олувчилар бор бўлиб, уларга ҳар ойи қарийб 2,6 триллион сўм тўланади. Ушбу маблағнинг 82 фоизи нақд пул, қолган қисми карточкалар орқали тўланмоқда.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.
Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Остона шаҳрида ўтказилаётган Минтақавий экологик саммит доирасида биоxилма-хилликни асраш соҳасида ҳамжиҳатлик ва қўшма ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган Марказий Осиё ташаббусини ишга туширишга бағишланган “Минтақавий барқарорлик учун табиат билан уйғунлик” мавзусидаги юқори даражадаги сессия бўлиб ўтди. Ушбу тадбир минтақа давлатларининг табиатни муҳофаза қилиш идоралари, халқаро ташкилотлар ва ҳамкорларни бирлаштириб, Марказий Осиёнинг ноёб табиий меросини асраш бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим платформага айланди.
Ushbu maqolada axborot texnologiyalari rivojlangan davrda Telegram messenjeri orqali amalga oshirilayotgan narkotrafikning zamonaviy usullari va ularga qarshi kurashishning dolzarb masalalari tadqiq etiladi. Maqolaning asosiy maqsadi — kiberfazoda anonimlikni saqlashga urinayotgan jinoiy guruhlarni aniqlashda qo‘llaniladigan raqamli kriminalistika (Digital Forensics) va ochiq manbalardan razvedka qilish (OSINT) metodlarini tahlil qilishdan iborat. Shuningdek, maqolada "zakladka" tizimi, kriptovalyuta orqali hisob-kitoblar va sun’iy intellekt yordamida shubhali botlarni filtrlash imkoniyatlari batafsil yoritilgan.
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит — “RES 2026” ўз ишини бошлади (22–24 апрель). Ушбу форум давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва экспертлар ҳамжамиятини бирлаштириб, Марказий Осиёдаги экологик ҳамда иқлим муаммоларига ечим топиш учун энг йирик платформага айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи дастури доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Остона шаҳридаги “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонларни бориб кўрди.
Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.
Нью-Йорк шаҳрида ЭКОСОС сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2027–2029 йиллар учун БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.