Ўзбекистонда кечга қадар яна 100 га яқин одамда коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кечга қадар яна 100 га яқин одамда коронавирус аниқланди

2020 йил 31 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 883 (+82) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 82 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар: 
Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
Андижон вилоятида 10 нафар, 
Жиззах вилоятида 11 нафар, 
Бухоро вилоятида 20 нафар, 
Қашқадарё вилоятида 4 нафар, 
Навоий вилоятида 3 нафар, 
Наманган вилоятида 8 нафар, 
Самарқанд вилоятида 7 нафар, 
Сирдарё вилоятида 17 нафар, 
Тошкент шаҳрида 61 нафар бемор тузалди.
 
Шундай қилиб, юртимизда 64 124 (+146) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 193 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!