Ўзбекистонда газ қувурларининг бир қисмини бошқариш хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда газ қувурларининг бир қисмини бошқариш хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда табиий ва суюлтирилган газни истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича монополияни бекор қилиш ва паст босимли газ тақсимлаш тармоқларини бошқаришга хусусий секторни жалб қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 2024 йилги давлат дастурида сўз борган.

Келтирилишича, апрел ойининг охиригача Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Адлия вазирликларига табиий ва суюлтирилган газ тақсимлаш тармоқларини хусусий секторга ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди.

Ишлаб чиқилган тартиб асосида 2024−2025 йилларда хусусий секторга ўтказиш учун “пилот” ҳудудларни аниқлаш режалаштирилган.

Июл ойи охирига қадар салоҳиятли компаниялар билан музокаралар олиб бориш ва ушбу ҳудудлардаги газ тақсимлаш тармоқларини аниқ шартлар асосида хусусий секторга ўтказиш белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!