Ўзбекистонда газ қазиб олиш 8 фоизга камайди

A A A
Ўзбекистонда газ қазиб олиш 8 фоизга камайди

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг йирик корхоналари томонидан газ қазиб олиш ҳажми 8,1 миллиард куб метрга етди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 8,2 фоизга кам.

Газ конденсати ишлаб чиқариш ҳам 229,9 минг тоннадан 209,5 минг тоннага қисқарди. Кўмир қазиб олиш ҳам 878 минг тоннадан 682 минг тоннага қисқарди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда нефть қазиб олиш 7,6 фоизга ошиб, 127,3 минг тоннани ташкил этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!