“Давлат белгиси” давлат унитар корхонаси, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти мутахассислари ўзаро ҳамкорлигидаги Инновациявий усулда табиий ипак толалари қўшилган ҳимояланган қоғозларни тайёрлаш бўйича изланишларига патент берилди.
Мазкур ихтиро туфайли ҳимоя элементлари таркибига табиий ипак толалари қўшилган қимматбаҳо қоғозни бошқа турдаги қоғозлардан ажратиш имконияти пайдо бўлади.
Таъкидланишича, қоғоз тайёрлаш жараёнида табиий ипак толалар қоғоз массасига қўшилади ва сўнгра унга флуоресцент эритмаси шимдирилади.
Ультра бинафша нурлар билан ёритилганда ипак оқсили кучайтирилган тўқ рангга киради ва шу йўсинда қоғоз қалбакилаштиришдан ҳимояланади. Бир хил қалинликдаги табиий ипакнинг қоғоз таркибига қўшилиши натижасида унинг мустаҳкамлиги бир неча баравар ошади.
Қайд этиш лозимки, мазкур ихтиро – ипак толаси қўшилган қоғоз тайёрлаш технологияси дунёда банкнотлар, ҳимояланган ҳужжатлар ва қоғозлар ишлаб чиқаришда пешқадам ҳисобланган хорижий компаниялар мутахассисларида катта қизиқиш уйғотди.
Банкнотлар, қимматли қоғозлар ва бошқа ҳужжатлар учун ҳимоя хусусиятлари оширилган табиий ипак толалари қўшилган қоғоз тайёрлаш технологияси дунёда илк бор Ўзбекистонда ишлаб чиқилди.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.