Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлиги рейтинг баҳолашдан ўтказилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Баҳолаш натижаларига кўра, 62 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, уларнинг фаолият самарадорлиги қуйидаги тоифаларга ажратилган:
12 та ташкилот “яхши” – (81-100 балл);
30 та ташкилот “қониқарли” – (55-80 балл);
20 та ташкилот “қониқарсиз” – (55 баллдан паст).
Таҳлил натижалари давлат ташкилотлари фаолиятидаги коррупцияга қарши курашиш йўналишида бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатган.
Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги “яхши” дея баҳоланган ташкилотлар рўйхатига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси бошчилик қилган (93 балл). Ундан кейинги ўринлари Ипотека банк (93 балл), Ўзбекистон саноат-қурилиш банки (91 балл), “Ўзкимёсаноат” (89 балл) эгаллаган. Адлия вазирлиги бўлса 81 балл билан рўйхатнинг 12-поғонасини банд этган.
“Қониқарли” ташкилотлар рўйхатининг энг юқорисидан эса “Ўзбекнефтьгаз” ва Ўрмон хўжалиги агентлиги (80 баллдан) ўрин олган. Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Транспорт вазирлиги мос равишда 77 ҳамда 76 балл билан кейинги ўринларни банд этган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (11 балл), Сув хўжалиги вазирлиги (13 балл), Адижон вилояти ҳокимлиги (18 балл) Энергетика вазирлиги (21 балл), Uzbekistan Airports (23 балл) билан коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги “Қониқарсизлар” рўйхатининг охирини эгаллаган.
Давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш “E-Anticor.uz” электрон платформаси орқали амалга оширилади. Унда 5 та йўналиш бўйича белгиланган 29 та индикатор асосида тегишли маълумотлар киритилади
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
22 май куни эълон қилинган баёнотда айтилишича, агар Россия ўт очишни тўхтатмаса, G7 давлатлари барча мумкин бўлган вариантларни, жумладан, санкцияларни янада кучайтиришни кўриб чиқишда давом этади", дея хабар бермоқда газета.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.