Ўзбекистонда аҳоли сони ошди 

Ўзбекистонда аҳоли сони ошди 

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони йил бошидан 131,6 минг кишига кўпайиб, 1 апрель ҳолатига кўра 34 миллион 36 минг 756 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ҳудудларнинг республика жами аҳолиси сонидаги улуши бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд вилоятида 11,4 фоизни ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 11,1 фоизни, Қашқадарё вилоятида 9,7 фоизни ва Андижон вилоятида 9,2 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистон аҳолисининг 50,3 фоизи эркаклар, 47,7 фоизи эса аёллардир.

Статистика маълумотларига кўра, республикада 1 апрелдан 27 апрелгача 47 818 та туғилиш, 10 983 та ўлим ҳолати қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!